https://sputniknews.uz/20221114/ozbekiston-va-rossiya-ilmiy-tadqiqot-yonalishida-hamkorlik-qiladi-29971134.html
Ўзбекистон ва Россия илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Россия илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Икки томонлама ҳамкорлик ёш олимларнинг халқаро танловларда илмий лойиҳалари билан иштирок этиши, академик мобиллик дастурларини ишлаб чиқиш, қўшма нашриёт... 14.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-14T17:01+0500
2022-11-14T17:01+0500
2023-04-05T18:41+0500
жамият
ўзбекистон фанлар академияси
олимлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0e/29971320_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_78d3579ba510d17f6df9b9461138bc4d.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчметодик маркази ва Россиянинг Коммуникацияларни ривожлантириш миллий илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.Битим Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик маркази директори Усарова Феруза ва Коммуникацияларни ривожлантириш миллий илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари Валентина Комлева томонидан имзоланди. Битимни имзолашдан мақсад хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва халқаро илмий ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат.Ҳамкорликда қуйидагилар амалга оширилади:Маълумот учун, Коммуникацияларни ривожлантириш миллий илмий-тадқиқот институти мамлакатлараро ва маданиятлараро алоқаларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш методологиясини ишлаб чиқиш маркази ҳисобланади.У дўстлик, яхши қўшничилик муносабатларини, илмий дипломатияни ривожлантириш бўйича тадқиқот, ахборот, нашриёт, лойиҳа ишларини олиб боради. Мамлакатлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши, Россия ва хорижий давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш соҳасида ҳокимият ва бошқарув органлари учун ҳужжатлар лойиҳалари, тавсиялар ишлаб чиқади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0e/29971320_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_874c1c95d67c5e41f9b2dfe2611aba1c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон фанлар академияси , олимлар, россия
жамият, ўзбекистон фанлар академияси , олимлар, россия
Ўзбекистон ва Россия илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорлик қилади
17:01 14.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Икки томонлама ҳамкорлик ёш олимларнинг халқаро танловларда илмий лойиҳалари билан иштирок этиши, академик мобиллик дастурларини ишлаб чиқиш, қўшма нашриёт лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини яратиб беради.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчметодик маркази ва Россиянинг Коммуникацияларни ривожлантириш миллий илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар
берди. Битим Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик маркази директори Усарова Феруза ва Коммуникацияларни ривожлантириш миллий илмий-тадқиқот институти директор ўринбосари Валентина Комлева томонидан имзоланди.
Битимни имзолашдан мақсад хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва халқаро илмий ташкилотлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат.
Ҳамкорликда қуйидагилар амалга оширилади:
халқаро илмий алоқаларни ривожлантириш, биргаликда илмий тадбирлар ўтказиш;
қўшма фундаментал ва амалий тадқиқотлар, илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
тўпланган илмий ахборот, илмий ва таҳлилий материаллар билан тажриба алмашиш;
қўшма нашриёт лойиҳаларини амалга ошириш;
академик мобиллик дастурларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
қўшма дастурларни амалга ошириш;
илмий лойиҳалари халқаро танловларида турли мамлакатлар вакилларининг, жумладан, ёш олимларнинг иштирок этишига кўмаклашиш.
Маълумот учун, Коммуникацияларни ривожлантириш миллий илмий-тадқиқот институти мамлакатлараро ва маданиятлараро алоқаларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш методологиясини ишлаб чиқиш маркази ҳисобланади.
У дўстлик, яхши қўшничилик муносабатларини, илмий дипломатияни ривожлантириш бўйича тадқиқот, ахборот, нашриёт, лойиҳа ишларини олиб боради.
Мамлакатлар ва минтақаларнинг барқарор ривожланиши, Россия ва хорижий давлатлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш соҳасида ҳокимият ва бошқарув органлари учун ҳужжатлар лойиҳалари, тавсиялар ишлаб чиқади.