Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тез орада парвозлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев прибыл с государственным визитом в Исламабад.
Шавкат Мирзиёев прибыл с государственным визитом в Исламабад. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Авиақатновлар босқичма-босқич йўлга қўйилади. Биринчи босқичда Самарқанддан Лаҳорга рейслар қўйилади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ва Покистон ўртасида тез орада тўғридан тўғри авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов маълум қилди, деб хабар бермоқда “Radio Pakistan”.
Вазирнинг таъкидлашича, тўғридан-тўғри рейсларнинг йўлга қўйилиши иқтисодиёт ва туризм соҳаларида икки томонлама алоқаларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Авиақатновлар босқичма-босқич йўлга қўйилади.
Биринчи босқичда Самарқанддан Лаҳорга рейслар қўйилади. Иккинчи босқичда Карачи ва Исломободдан Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига парвозлар йўлга қўйилади.
Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг сайёҳлик интеграциялашувини кучайтириш учун Самарқандда туризм бўйича конференция ўтказилиши ҳам қўшимча қилган.
2021 йил декабрь ойида Покистоннинг PIA авиакомпанияси вакиллари Ўзбекистон Транспорт вазирлиги билан мунтазам рейсларни йўлга қўйиш бўйича музокара ўтказганди.
Янгиликлар лентаси
0