Маданият марказида ўқувчиларни бепул овқатлантириш йўлга қўйилади

CC0 / pixabay.com / Разноцветные стулья в ряд
Разноцветные стулья в ряд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Маданият вазирлиги маданият марказлари фаолиятини замон талаблари асосида тубдан такомиллаштиришга қаратилган қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Тошкент вилояти тажрибаси асосида ҳар бир туман ва шаҳардаги биттадан маданият марказларида ўқувчи-ёшлар учун бир марталик текин тамадди қилиш хизматлари йўлга қўйилади. Маданият вазирлиги буни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган.Ҳ
Ҳужжат маданият марказлари фаолиятини замон талаблари асосида тубдан такомиллаштиришга қаратилган.
Унда 2023 йил сентябрдан бошлаб маданият марказларида мусиқа ижрочилиги ва ашула тўгаракларини махсус ўқув дастурлари асосида пулли ўқитишни йўлга қўйиш белгилаб берилган.
Шунингдек, маданият марказларида фаолият юритаётган тўгараклар, студиялар ва курслардан ташқари “STEAM – таълим” дастури жорий этилиши ва янги тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиши ҳам назарда тутилмоқда.
Ҳужжатда келтирилишича, маданият ва санъат йўналишидаги тўгарак иштирокчиларининг ишларини оммалаштириш, тарғиб қилиш ҳамда сотувини йўлга қўйиш бўйича ўқувчи-ёшларнинг ижодий ишларини “Art shop” электрон дўконлари орқали дунё бозорига олиб чиқилади.
Қолаверса, 2024 йил декабрга қадар Тошкент шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган “Янги Ўзбекистон” маданият саройини “Туркистон” санъат саройининг ёзги амфитеатри негизида барпо этиш ҳам назарда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0