Жиззах вилоятида 3 балли зилзила содир бўлди

© SAM YEH / AFPЗемлетрясение
Землетрясение - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бир кунда учинчи марта ер қимирлаши кузатилди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Бугун соат 15:42да Жиззах вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Зилзила маркази вилоятнинг Зарбдор тумани бўлган. Зилзила координаталари: 40,24 градус шимолий кенглик; 68,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда 3,1. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 137 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Сардоба туманида 3 балл, 10 км.
Зарбдор туманида 3 балл, 16 км.
Пахтакор туманида 2-3 балл, 26 км.
Оқолтин туманида 2 балл, 32 км.
Ховос туманида 2 балл, 34 км.
Эслатиб ўтамиз, бугун соат 13:01да Андижон вилоятнинг Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида ҳам ер силкиниши кузатилган эди.
Бундан ташқари, Тошкент вақти билан соат 03:07 да Тожикистонда рўй берган зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилган эди.
Янгиликлар лентаси
0