АҚШда Украина ҳеч қачон Ғарб билан тенг бўлмагани тан олинди

© AP Photo / Nariman El-MoftyФлаг США в Киеве. Архивное фото
Флаг США в Киеве. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Украина учун ўзини қурбон қилиш Ғарб давлатлари манфаатларига тўғри келмайди.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ва НAТОга аъзо давлатлар глобал уруш бошлашдан кўра, Украинани “ташлаб қўйишни”афзал кўради. Бу ҳақда “National Interest” ёзмоқда.
Мақола Украина инқирозининг Россия ва Шимолий Aтлантика альянси ўртасидаги ядро урушига айланиши эҳтимолига бағишланган.

“Ноқулай ҳақиқат шундаки, Украина учун ўзини қурбон қилиш Ғарб давлатлари манфаатларига тўғри келмайди”, - дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг фикрича, AҚШ ва унинг иттифоқчиларининг стратегик ядро қуроллари захираси Россия қуролларидан кам.
Россиянинг ядро қуролини назарий жиҳатдан қўллаши мумкин бўлган сценарийлар ҳарбий доктринада ва “Ядровий тўсқинлик қилиш соҳасидаги давлат сиёсати асослари”да баён этилган. Ҳужжатларга кўра, бу унга ёки унинг иттифоқчиларига оммавий қирғин қуролларини қўллаш орқали тажовуз қилинганда ёки оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда тажовуз содир бўлган тақдирда, давлатнинг ўз мавжудлигига таҳдид туғилганда мумкин.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
Янгиликлар лентаси
0