https://sputniknews.uz/20221113/xvj-rahbari-dunyo-iqtisodini-barbod-qilishi-mumkin-bolgan-ikki-davlatni-aytdi-29944892.html
ХВЖ раҳбари дунё иқтисодини "барбод қилиши" мумкин бўлган икки давлатни айтди
ХВЖ раҳбари дунё иқтисодини "барбод қилиши" мумкин бўлган икки давлатни айтди
Sputnik Ўзбекистон
ХВЖ маълумотларига кўра, қарама-қарши лагерларга бўлинган жаҳон иқтисодиёти йиллик ҳисобда 1,5 фоизга ёки 1,4 триллион доллардан кўпроқ қисқаради. 13.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-13T18:22+0500
2022-11-13T18:22+0500
2022-11-13T18:22+0500
дунёда
хитой
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0d/29944731_0:116:3231:1933_1920x0_80_0_0_a6609f461e50239bcd33c1026ed26004.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддият дунёни қарама-қарши блокларга бўлиб ташламоқда, бу эса янги совуқ урушга олиб келиши мумкин, деб ёзади “The Washington Post” Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиевага таяниб.Унинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатлар ўртасидаги янги савдо тўсиқлари ўрта синф ва камбағал уй хўжаликларига зарар етказадиган ҳалокатли циклни бошлаши мумкин.“Мен глобал иқтисодиётнинг парчаланиши чуқурлашиб бораётганидан хавотирдаман, бу бизни қашшоқроқ ва хавфсиз бўлмаган дунёга олиб келиши мумкин. Мен биринчи совуқ урушни бошдан кечирдим. Иккинчисини бошлаш масъулиятсиз ғоя”, - дея таъкидлади Георгиева.У АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Хитойдан келадиган товарларга божлар жорий этиш қарорини мисол қилиб келтирди.“Бу чора-тадбирлар америкалик истеъмолчиларни Хитой товарлари учун қимматроқ нарх тўлашга мажбур қилди”, - дейди ХВЖ бошқарувчи директориХВЖ маълумотларига таянган нашрга кўра, қарама-қарши лагерларга бўлинган жаҳон иқтисодиёти йиллик ҳисобда 1,5 фоизга ёки 1,4 триллион доллардан кўпроқ қисқаради.“Ҳар бир ҳаракатни диққат билан кўриб чиқиш муҳим. Жаҳон савдо алоқаларининг бузилиши ва мамлакатларнинг протекционизм сиёсатига ўтиши ишчилар синфига зарар етказади ва нархларнинг кескин ошишига олиб келади”, - дея хулоса қилди эксперт.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Пномпендаги Шарқий Осиё саммитида (ШОС) чиқиши чоғида АҚШ Хитой билан рақобатлашишини, бироқ рақобат зиддиятга айланмаслигини назоратга олишини айтганди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0d/29944731_249:0:2980:2048_1920x0_80_0_0_7df4498c3102122d5d333ed5bda92310.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, ақш
ХВЖ раҳбари дунё иқтисодини "барбод қилиши" мумкин бўлган икки давлатни айтди
ХВЖ маълумотларига кўра, қарама-қарши лагерларга бўлинган жаҳон иқтисодиёти йиллик ҳисобда 1,5 фоизга ёки 1,4 триллион доллардан кўпроқ қисқаради.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. АҚШ ва Хитой ўртасидаги зиддият дунёни қарама-қарши блокларга бўлиб ташламоқда, бу эса янги совуқ урушга олиб келиши мумкин, деб
ёзади “The Washington Post” Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) бошқарувчи директори Кристалина Георгиевага таяниб.
Унинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатлар ўртасидаги янги савдо тўсиқлари ўрта синф ва камбағал уй хўжаликларига зарар етказадиган ҳалокатли циклни бошлаши мумкин.
“Мен глобал иқтисодиётнинг парчаланиши чуқурлашиб бораётганидан хавотирдаман, бу бизни қашшоқроқ ва хавфсиз бўлмаган дунёга олиб келиши мумкин. Мен биринчи совуқ урушни бошдан кечирдим. Иккинчисини бошлаш масъулиятсиз ғоя”, - дея таъкидлади Георгиева.
У АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг Хитойдан келадиган товарларга божлар жорий этиш қарорини мисол қилиб келтирди.
“Бу чора-тадбирлар америкалик истеъмолчиларни Хитой товарлари учун қимматроқ нарх тўлашга мажбур қилди”, - дейди ХВЖ бошқарувчи директори
ХВЖ маълумотларига таянган нашрга кўра, қарама-қарши лагерларга бўлинган жаҳон иқтисодиёти йиллик ҳисобда 1,5 фоизга ёки 1,4 триллион доллардан кўпроқ қисқаради.
“Ҳар бир ҳаракатни диққат билан кўриб чиқиш муҳим. Жаҳон савдо алоқаларининг бузилиши ва мамлакатларнинг протекционизм сиёсатига ўтиши ишчилар синфига зарар етказади ва нархларнинг кескин ошишига олиб келади”, - дея хулоса қилди эксперт.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Пномпендаги Шарқий Осиё саммитида (ШОС) чиқиши чоғида АҚШ Хитой билан рақобатлашишини, бироқ рақобат зиддиятга айланмаслигини назоратга олишини айтганди.