https://sputniknews.uz/20221113/prezident-tibbiyot-tizimi-mablagni-bevosita-bemorga-sarflash-tamoyilida-moliyalashtiriladi-29937749.html
Президент: тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” тамойилида молиялаштирилади
Президент: тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” тамойилида молиялаштирилади
Sputnik Ўзбекистон
Маблағлар тиббиёт муассасаларига умумий тарзда эмас, балки даволанган беморларга сарфланган харажатлардан келиб чиққан ҳолда йўналтирилади 13.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-13T11:27+0500
2022-11-13T11:27+0500
2022-11-13T11:27+0500
сиёсат
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29490719_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_1a946adc91b0f32a177a3bd36bbbe01e.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда бундан буён тиббиёт тизимини “маблағни бевосита беморга сарфлаш” тамойили асосида молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь – Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни муносабати билан тиббиёт соҳаси вакилларига йўллаган табригида маълум қилди.Табрикда қайд этилишича, жорий йилда соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқотлар ҳам ҳар томонлама фойдали бўлган. Бунинг натижасида 2022 йилда соҳага оид йигирмадан зиёд қонун, фармон ва қарорлар ҳамда бошқа зарур меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.Давлат раҳбари тиббиёт соҳасини ривожлантириш жараёнида, аввало, бу борадаги мавжуд муносабат ва ёндашувларни тубдан ўзгартириб, “инсон – жамият – давлат” тамойилини ҳаётга жорий этиш устувор масала бўлиб қолаётганини қайд этган.Мирзиёев мамлакатда хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш мақсадида ушбу клиникаларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилиб, мажбурий туристик йиғимлар бекор қилинди ҳамда давлат маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилганини эслатиб ўтган.Яқинда соҳа ходимларининг ойлик маоши 30 фоизгача оширилиб, иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ҳамда устама тўловлари жорий этилгани ҳам бу йўлдаги муҳим қадам бўлганини қайд этган.Президент соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган ижобий натижалар билан бир қаторда, ҳали олдинди бажариш зарур бўлган вазифалар ҳам етарли эканини таъкидлаган.Бугунги кунда беморларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда уларнинг танловига ҳурмат билан қараш зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда.Мирзиёев аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар бир фуқаронинг соғлиғини асраб-авайлаш, уларни малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш масалалари бундан буён ҳам давлатнинг устувор вазифаси бўлиб қолишини урғулаган.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18 март куни соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқотда тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” деган тамойил асосида молиялаштиришга ўтказилишини маълум қилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29490719_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_fb9dee3e1442d17785a8acf61835430c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), шавкат мирзиёев
сиёсат, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), шавкат мирзиёев
Президент: тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” тамойилида молиялаштирилади
Маблағлар тиббиёт муассасаларига умумий тарзда эмас, балки даволанган беморларга сарфланган харажатлардан келиб чиққан ҳолда йўналтирилади
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда бундан буён тиббиёт тизимини “маблағни бевосита беморга сарфлаш” тамойили асосида молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь – Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни муносабати билан тиббиёт соҳаси вакилларига йўллаган табригида
маълум қилди. Табрикда қайд этилишича, жорий йилда соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқотлар ҳам ҳар томонлама фойдали бўлган. Бунинг натижасида 2022 йилда соҳага оид йигирмадан зиёд қонун, фармон ва қарорлар ҳамда бошқа зарур меъёрий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда.
Давлат раҳбари тиббиёт соҳасини ривожлантириш жараёнида, аввало, бу борадаги мавжуд муносабат ва ёндашувларни тубдан ўзгартириб, “инсон – жамият – давлат” тамойилини ҳаётга жорий этиш устувор масала бўлиб қолаётганини қайд этган.
Мирзиёев мамлакатда хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантириш мақсадида ушбу клиникаларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилиб, мажбурий туристик йиғимлар бекор қилинди ҳамда давлат маблағлари ҳисобидан тиббий хизмат кўрсатишга рухсат этилганини эслатиб ўтган.
Яқинда соҳа ходимларининг ойлик маоши 30 фоизгача оширилиб, иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ҳамда устама тўловлари жорий этилгани ҳам бу йўлдаги муҳим қадам бўлганини қайд этган.
Президент соғлиқни сақлаш тизимида эришилаётган ижобий натижалар билан бир қаторда, ҳали олдинди бажариш зарур бўлган вазифалар ҳам етарли эканини таъкидлаган.
Бугунги кунда беморларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда уларнинг танловига ҳурмат билан қараш зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо қилмоқда.
“Ана шу заруратдан келиб чиқиб, бундан буён тиббиёт тизимини “маблағни бевосита беморга сарфлаш” тамойили асосида молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Яъни, маблағлар тиббиёт муассасаларига умумий тарзда эмас, балки даволанган беморларга сарфланган харажатлардан келиб чиққан ҳолда йўналтирилади”, - дейилади президент табригида.
Мирзиёев аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, ҳар бир фуқаронинг соғлиғини асраб-авайлаш, уларни малакали тиббий хизмат билан тўлиқ қамраб олиш масалалари бундан буён ҳам давлатнинг устувор вазифаси бўлиб қолишини урғулаган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 18 март куни соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқотда тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” деган тамойил асосида молиялаштиришга ўтказилишини
маълум қилган эди.