https://sputniknews.uz/20221113/ozbekiston-sanoatini-rivojlantirishga-katta-hissa-qoshgan-akademik-vafot-etdi-29939668.html
Ўзбекистон саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган академик вафот этди
Ўзбекистон саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган академик вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори Ҳасан Шарипов оламдан ўтди. 13.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-13T13:04+0500
2022-11-13T13:04+0500
2022-11-13T13:04+0500
жамият
вафот этди
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0d/29939347_0:104:671:481_1920x0_80_0_0_6c4a6043d093989aae6e2457ea860936.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори, профессор, Ахборотлаштириш халқаро академиясининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар” бўлими академиги Ҳасан Шарипов бугун, 13 ноябрь куни, вафот этди.Ҳасан Шарипов 1947 йил 13 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Москвада М.В.Ломоносов номидаги нозик кимёвий технология институтига кириб, Камёб ва тарқоқ элементларнинг кимёвий технологияси мутахассислиги йўналишида таҳсил олган. Кейин ушбу даргоҳга аспирантурага кириб, 1974 йилда “СеF3 асосидаги фаоллаштирилган кристалларни спектроскопик таҳлил қилиш” мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган.Унинг кейинги илмий фаолияти Ўзбекистон фанлар академияси Кимё институти билан боғланган. 1976 йилда ЎзР ФА Кимё институти физик-кимёвий тадқиқот усуллари лабораториясининг илмий ходими лавозимида фаолиятини бошлаган. Кўп вақт ўтмай Ҳасан Туробович ушбу лабораториянинг мудири этиб тайинланган ва деярли 20 йил мобайнида ўз илмий фаолиятини шу лаборатория билан чамбарчас боғлаб жуда катта муваффақиятларга эришган.Олим 1990 йилда “d- ва f-металлар айрим синф ноорганик бирикмаларининг кристаллокимёси ва спектрокимёси” мавзусида ноорганик кимё ва физикавий кимё ихтисосликлари бўйича докторлик диссертациясини ёқлаган ва 1992 йилда профессор унвонини олган.У 1995 йилда Ахборотлаштириш халқаро академиясининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар” бўлими академиклигига сайланган. Ҳасан Туробович 1994 йилда “Янги материаллар” илмий кенгашининг “Камёб металлар асосидаги материаллар” секциясининг раиси этиб сайланган.Ҳасан Шарипов мустақил Ўзбекистон саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган олимлардандир. 1994 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Махсус қотишма” Республика ташкилоти раҳбарининг илмий ишлар ва лойиҳалаш бўйича ўринбосари ва 2000 йилдан ушбу ташкилотнинг раҳбари лавозимларига тайинланган. 1999–2000 йилларда “Ўзолмосолтин” ассоциациясига қарашли “Ўзрангметлойиҳа” институтининг директори лавозимида фаолият кўрсатган. Ҳасан Шарипов мамлакатнинг қатор йирик корхоналарида илмий маслаҳатчиси бўлган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0d/29939347_0:41:671:544_1920x0_80_0_0_7a9ff5fcb25f985e98c5b2a5df93b0de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, вафот этди
Ўзбекистон саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган академик вафот этди
Ўзбекистон фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори Ҳасан Шарипов оламдан ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Ўзбекистон фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори, профессор, Ахборотлаштириш халқаро академиясининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар” бўлими академиги Ҳасан Шарипов бугун, 13 ноябрь куни,
вафот этди. Ҳасан Шарипов 1947 йил 13 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Москвада М.В.Ломоносов номидаги нозик кимёвий технология институтига кириб, Камёб ва тарқоқ элементларнинг кимёвий технологияси мутахассислиги йўналишида таҳсил олган. Кейин ушбу даргоҳга аспирантурага кириб, 1974 йилда “СеF3 асосидаги фаоллаштирилган кристалларни спектроскопик таҳлил қилиш” мавзуси бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган.
Унинг кейинги илмий фаолияти Ўзбекистон фанлар академияси Кимё институти билан боғланган. 1976 йилда ЎзР ФА Кимё институти физик-кимёвий тадқиқот усуллари лабораториясининг илмий ходими лавозимида фаолиятини бошлаган. Кўп вақт ўтмай Ҳасан Туробович ушбу лабораториянинг мудири этиб тайинланган ва деярли 20 йил мобайнида ўз илмий фаолиятини шу лаборатория билан чамбарчас боғлаб жуда катта муваффақиятларга эришган.
Олим 1990 йилда “d- ва f-металлар айрим синф ноорганик бирикмаларининг кристаллокимёси ва спектрокимёси” мавзусида ноорганик кимё ва физикавий кимё ихтисосликлари бўйича докторлик диссертациясини ёқлаган ва 1992 йилда профессор унвонини олган.
У 1995 йилда Ахборотлаштириш халқаро академиясининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар” бўлими академиклигига сайланган. Ҳасан Туробович 1994 йилда “Янги материаллар” илмий кенгашининг “Камёб металлар асосидаги материаллар” секциясининг раиси этиб сайланган.
Ҳасан Шарипов мустақил Ўзбекистон саноатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган олимлардандир. 1994 йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Махсус қотишма” Республика ташкилоти раҳбарининг илмий ишлар ва лойиҳалаш бўйича ўринбосари ва 2000 йилдан ушбу ташкилотнинг раҳбари лавозимларига тайинланган. 1999–2000 йилларда “Ўзолмосолтин” ассоциациясига қарашли “Ўзрангметлойиҳа” институтининг директори лавозимида фаолият кўрсатган. Ҳасан Шарипов мамлакатнинг қатор йирик корхоналарида илмий маслаҳатчиси бўлган.