https://sputniknews.uz/20221113/minskdagi-xalqaro-kinofestivalda-ozbekiston-3-ta-mukofotga-sazovor-boldi-29936802.html
Минскдаги халқаро кинофестивалда Ўзбекистон 3 та мукофотга сазовор бўлди
Минскдаги халқаро кинофестивалда Ўзбекистон 3 та мукофотга сазовор бўлди
Sputnik Ўзбекистон
“Листапад” кинофестивалида “Матонат”, “Aёл қисмати” ва “101 рейс” фильмлари эътироф этилди. 13.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-13T09:49+0500
2022-11-13T09:49+0500
2022-11-13T09:49+0500
маданият
ўзбекистон
фильм
ўзбекистон кинематография агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/05/19964007_0:0:2731:1537_1920x0_80_0_0_9349e52545e3084ba6b73403803414a7.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Беларусь пойтахти Минскда 7-11 ноябрь кунлари “Листапад” халқаро кинофестивали ўтказилди. Унда 3 та Ўзбекистон фильмлари мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар берди.Кинофестивалда жами 40 дан ортиқ давлат ва 100 га яқин фильмлар иштирок этган.“Листапад” кинофестивалининг “Энг яхши режиссёр учун” мукофоти Шуҳрат Маҳмудовнинг “Матонат” ҳужжатли фильмига топширилди. Фильм Иккинчи жаҳон уруши йилларида Германиянинг “Aмерсфорт” лагеридаги 101 нафар ўзбекистонлик аскарларнинг жасорати ва шижоатига бағишланган.Режиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Aёл қисмати” бадиий фильми “Инсонпарварлик ва умуминсоний қадриятлар мавзусининг долзарблиги учун” номинациясида махсус мукофотга сазовор бўлди. Фильм Сурияда жангарилар томонидан алданиб, озодлик сари қийин йўлни босиб ўтган аёл ҳақида ҳикоя қилади.Ёш кинорежиссёр Aкром Шоҳназаровнинг “101 рейс” бадиий фильми эса давлатлараро “Мир” телерадиокомпаниясининг “Кино тили – дўстлик тили” номинациясининг махсус мукофоти билан тақдирланди.Шунингдек, МДҲ давлатлари кинематографларининг ишчи йиғилишида Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Aбдухолиқов МДҲ Ижроия қўмитасининг “МДҲга аъзо давлатлар кинематография соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун” дипломи билан тақдирланди.Бундан ташқари, Минскда ўтказилган Кинематография раҳбарлари йиғилишида МДҲ давлатлари кинематографлари халқаро ижодий альянси штаб-квартирасини Ўзбекистон раислигида Тошкент шаҳрида жойлаштириш тўғрисидаги қарор бир овоздан қабул қилинди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/05/19964007_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_126140ea206f82b93d17520140676fcb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, фильм, ўзбекистон кинематография агентлиги
маданият, ўзбекистон, фильм, ўзбекистон кинематография агентлиги
Минскдаги халқаро кинофестивалда Ўзбекистон 3 та мукофотга сазовор бўлди
“Листапад” кинофестивалида “Матонат”, “Aёл қисмати” ва “101 рейс” фильмлари эътироф этилди.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Беларусь пойтахти Минскда 7-11 ноябрь кунлари “Листапад” халқаро кинофестивали ўтказилди. Унда 3 та Ўзбекистон фильмлари мукофотга сазовор бўлди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати
хабар берди. Кинофестивалда жами 40 дан ортиқ давлат ва 100 га яқин фильмлар иштирок этган.
“Листапад” кинофестивалининг “Энг яхши режиссёр учун” мукофоти Шуҳрат Маҳмудовнинг “Матонат” ҳужжатли фильмига топширилди. Фильм Иккинчи жаҳон уруши йилларида Германиянинг “Aмерсфорт” лагеридаги 101 нафар ўзбекистонлик аскарларнинг жасорати ва шижоатига бағишланган.
Режиссёр Дилмурод Масаидовнинг “Aёл қисмати” бадиий фильми “Инсонпарварлик ва умуминсоний қадриятлар мавзусининг долзарблиги учун” номинациясида махсус мукофотга сазовор бўлди. Фильм Сурияда жангарилар томонидан алданиб, озодлик сари қийин йўлни босиб ўтган аёл ҳақида ҳикоя қилади.
Ёш кинорежиссёр Aкром Шоҳназаровнинг “101 рейс” бадиий фильми эса давлатлараро “Мир” телерадиокомпаниясининг “Кино тили – дўстлик тили” номинациясининг махсус мукофоти билан тақдирланди.
Шунингдек, МДҲ давлатлари кинематографларининг ишчи йиғилишида Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Aбдухолиқов МДҲ Ижроия қўмитасининг “МДҲга аъзо давлатлар кинематография соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун” дипломи билан тақдирланди.
Бундан ташқари, Минскда ўтказилган Кинематография раҳбарлари йиғилишида МДҲ давлатлари кинематографлари халқаро ижодий альянси штаб-квартирасини Ўзбекистон раислигида Тошкент шаҳрида жойлаштириш тўғрисидаги қарор бир овоздан қабул қилинди.