Лавров: Россия ва Хитойнинг позициясини АСЕАНнинг кўплаб аъзолари қўллаб-қувватлади

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Россия ва Хитой АСЕАНнинг марказий ролини сақлаб қолиш зарурлиги тарафори, лекин Ғарбнинг ўз режалари бор.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Россия ва Хитой Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) ролини сақлаб қолишда ҳамжиҳат, аммо Ғарбнинг ўз режалари бор. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Камбоджада бўлиб ўтган Шарқий Осиё саммитидаги нутқидан кейинги брифингда маълум қилди.

“Бир неча ўн йиллар давомида АСЕАН ташаббуси атрофида ривожланиб келган, унинг атрофида хавфсизлик ва ҳамкорликнинг инклюзив, очиқ, тенг тузилмаси ривожланган Осиё-Тинч океани ҳудудини ҳозирда АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳамда НАТОни ўзлаштиришга ҳаракат қилмоқда... Ҳамма учун ҳам очиқ бўлмаган, АСЕАН атрофида яратилган инклюзив тузилмалар билан моҳиятан рақобатлашадиган ва Хитойни тийишга, Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақасидаги манфаатларини нишонга олган, минтақани ҳарбийлаштиришга қаратилган форматлар илгари сурилмоқда”, - дейди Лавров.

Хусусан, Россия ТИВ раҳбари Янги Зеландия, Канада ва Японияни “фаол тарзда жалб қилишга уринаётган” AUKUS ҳарбий блокига ишора қилди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, “денгиз фаолияти мониторингини ташкил этиш бўйича ёпиқ ташаббуслар илгари сурилмоқда”.
“Хитойлик дўстларимиз буни яхши билишади, биз улар билан биргаликда АСЕАН атрофида яратилган форматларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқлиги ва зарурлигини ёқлаймиз, биз келажакда АСЕАНнинг марказий ролини сақлаб қолиш зарурлиги тарафоримиз, лекин Ғарбнинг ўз режалари бор ва бугун бу жуда аниқ эшитиляпти”, - дея Лавровнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.
Лавровнинг таъкидлашича, Россия ва Хитойнинг позицияси кўплаб АСЕАН аъзолари томонидан қўллаб-қувватланади.
“Бизнинг АСЕАН ролини қўллаб-қувватлаш бўйича позициямиз ҳамкорларимиз томонидан юқори баҳоланяпти”, - деб ишонтирган Лавров.
Янгиликлар лентаси
0