https://sputniknews.uz/20221113/bmt-iqlim-ozgarishiga-qarshi-kurash-trillion-dollar-talab-qiladi-29941515.html
БМТ: иқлим ўзгаришига қарши кураш триллион доллар талаб қилади
БМТ: иқлим ўзгаришига қарши кураш триллион доллар талаб қилади
Sputnik Ўзбекистон
БМТнинг махсус вакили иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, ўзгаришларга мослашиш ва йўқотишлар ва зарарларни қоплаш ташаббуслари бўйича дастурлар катта... 13.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-13T15:12+0500
2022-11-13T15:12+0500
2022-11-13T15:12+0500
дунёда
бмт
иқлим ўзгариши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/12/14793624_0:88:3327:1959_1920x0_80_0_0_4ec7ef278e006a4d86ae0092b2407fd0.jpg
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини муваффақиятли бартараф этиш учун жаҳон ҳамжамиятига 1 триллион доллар керак бўлади. Бундай маълумотларни БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини молиялаштириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Муҳиддин кеча, 12 ноябрь куни, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP-27) иштирокчиларининг 27-конференциясида сўзлаган нутқида келтирди.Унинг қўшимча қилишича, “бу мақсадлар учун илгари таклиф қилинган 100 миллиард доллар, биринчи навбатда, ривожланаётган мамлакатлар эҳтиёжларининг атиги 10 фоизини ташкил этади”.Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус элчиси учта асосий йўналиш – иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, ўзгаришларга мослашиш ва йўқотишлар ва зарарларни қоплаш ташаббуслари бўйича дастурларни амалга оширишдан ташқари, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш COP-27 да илгари сурган табиий офатлардан эрта огоҳлантириш ташаббуси дунёнинг энг заиф минтақаларида “катта молиялаштиришни талаб қилишини” таъкидлади.Маълумот учун, 6 ноябрь куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида БМТнинг иқлим бўйича конференцияси бошланди. 18 ноябрга қадар давом этадиган форум давомида COP-27 кун тартибига оид юзлаб тадбирлар ўтказилади.
https://sputniknews.uz/20220916/samarqanddagi-sammitda-shht-iqlim-kengashini-tuzish-taklif-qilindi-28241552.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/08/12/14793624_299:0:3028:2047_1920x0_80_0_0_ce77ccbcfe2cfd0a42adf926fff30316.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, бмт, иқлим ўзгариши
дунёда, бмт, иқлим ўзгариши
БМТ: иқлим ўзгаришига қарши кураш триллион доллар талаб қилади
БМТнинг махсус вакили иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, ўзгаришларга мослашиш ва йўқотишлар ва зарарларни қоплаш ташаббуслари бўйича дастурлар катта молиялаштиришни талаб қилишини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини муваффақиятли бартараф этиш учун жаҳон ҳамжамиятига 1 триллион доллар керак бўлади. Бундай маълумотларни БМТнинг 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартибини молиялаштириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Муҳиддин кеча, 12 ноябрь куни, БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP-27) иштирокчиларининг 27-конференциясида сўзлаган
нутқида келтирди. “Иқлим ўзгариши бўйича сўнгги тадқиқотларга кўра, иқлим ўзгариши оқибатларини енгиш учун дунёга 1 триллион доллар керак”, - дейди Муҳиддин.
Унинг қўшимча қилишича, “бу мақсадлар учун илгари таклиф қилинган 100 миллиард доллар, биринчи навбатда, ривожланаётган мамлакатлар эҳтиёжларининг атиги 10 фоизини ташкил этади”.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус элчиси учта асосий йўналиш – иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, ўзгаришларга мослашиш ва йўқотишлар ва зарарларни қоплаш ташаббуслари бўйича дастурларни амалга оширишдан ташқари, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш COP-27 да илгари сурган табиий офатлардан эрта огоҳлантириш ташаббуси дунёнинг энг заиф минтақаларида “катта молиялаштиришни талаб қилишини” таъкидлади.
Маълумот учун, 6 ноябрь куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида БМТнинг иқлим бўйича конференцияси бошланди. 18 ноябрга қадар давом этадиган форум давомида COP-27 кун тартибига оид юзлаб тадбирлар ўтказилади.