Носозликни бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида энергетика вазири бошчилигида вазирлик раҳбарияти зудлик билан мазкур станцияга етиб борган. 13.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Тошкент вилоятидаги Ангрен иссиқлик электр станциясининг (ИЭС) энергоблокида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.Таъкидланишича, ушбу носозликни бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигида вазирлик раҳбарияти зудлик билан мазкур станцияга етиб борган.Носозликни бартараф этиш бўйича махсус бригада ташкил этилган ва ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилган. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида якунланган.Ҳозир Ангрен шаҳрига электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда, шунингдек, қисқа вақт ичида иссиқлик энергияси етказиб берилиши йўлга қўйилади.Ангрен ИЭС Тошкент вилоятида жойлашган ва Ўзбекистон бирлашган энергетика тизими таркибига киради. У Ангрен шаҳри Тошкент вилоятининг бошқа туманларини электр энергияси ва иссиқлик билан таъминлашга мўлжалланган.
Носозликни бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида энергетика вазири бошчилигида вазирлик раҳбарияти зудлик билан мазкур станцияга етиб борган.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Тошкент вилоятидаги Ангрен иссиқлик электр станциясининг (ИЭС) энергоблокида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу носозликни бартараф этиш ишларини жадаллаштириш мақсадида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигида вазирлик раҳбарияти зудлик билан мазкур станцияга етиб борган.
Носозликни бартараф этиш бўйича махсус бригада ташкил этилган ва ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилган. Таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида якунланган.
Ҳозир Ангрен шаҳрига электр энергияси барқарор етказиб берилмоқда, шунингдек, қисқа вақт ичида иссиқлик энергияси етказиб берилиши йўлга қўйилади.
Ангрен ИЭС Тошкент вилоятида жойлашган ва Ўзбекистон бирлашган энергетика тизими таркибига киради. У Ангрен шаҳри Тошкент вилоятининг бошқа туманларини электр энергияси ва иссиқлик билан таъминлашга мўлжалланган.