https://sputniknews.uz/20221112/zelenskiy-xersonda-barqarorlashtirish-tadbirlari-otkazishini-elon-qildi-29934281.html
Зеленский Херсонда "барқарорлаштириш тадбирлари" ўтказишини эълон қилди
Зеленский Херсонда "барқарорлаштириш тадбирлари" ўтказишини эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Киев режими Херсонда "барқарорлаштириш тадбирлари" ўтказилишини эълон қилди. Тадбир давомида Херсонга журналистлар киритилмайди. 12.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-12T19:05+0500
2022-11-12T19:05+0500
2023-04-05T18:41+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
херсон вилояти
украина
владимир зеленский
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/07/25092708_0:65:3413:1984_1920x0_80_0_0_45ed72fbdbba371fa8ad1d584aa595b7.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Зеленский Херсонда "барқарорлаштириш тадбирлари" ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақида журналист Марина Аҳмедовага асосланиб Russia Today нашри хабар қилмоқда.Ахмедова Киев режими томонидан бу ерда ҳам Бучада бўлгани каби янги провокация уюштирилиши мумкинлигидан ёки аҳоли орасида "тозалаш" ва "жазолаш" операциялари ўтказилишидан хавотирда. Гап шундаки, Украина миллатчи гуруҳлари олдин ўзлари қўл остида бўлган ерларда аҳоли орасида кўп маротаба "тозалаш операциялари" ўтказган. Россияга хайрихоҳликда заррача гумон қилинган фуқаролар қамоққа олинган, сўроқ қилинган ва ҳатто оммавий қатллар ҳам бўлган. Россия ТИВ махсус вакили Мария Захарова Россия ихтиёрида ушбу ҳолатлар ҳақидаги фото ва видео фактлар борлигини ва уларни АҚШ Давлат Департаментига юборганини бир неча бор айтган эди. Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли кучлари 11 ноябрь куни Херсондан 30 минг ҳарбий ва 5 мингдан ортиқ техникани Днепрнинг чап қирғоғига кўчириб ўтказишни якунлади. Херсондан қўшинларни олиб чиқиб кетишдан олдин Россия ҳарбийлари хавфли ҳудудни тарк этишни истаган барча тинч аҳолини эвакуация қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра 115 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари Днепрнинг ўнг қирғоғидан олиб кетилган.
херсон вилояти
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/07/25092708_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_942dcd34dd599fd456041dbc9c0f33d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
херсон вилояти, украина, владимир зеленский, россия
херсон вилояти, украина, владимир зеленский, россия
Зеленский Херсонда "барқарорлаштириш тадбирлари" ўтказишини эълон қилди
19:05 12.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Киев режими Херсонда "барқарорлаштириш тадбирлари" ўтказилишини эълон қилди. Тадбир давомида Херсонга журналистлар киритилмайди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Зеленский Херсонда "барқарорлаштириш тадбирлари" ўтказилишини эълон қилди. Бу ҳақида журналист Марина Аҳмедовага асосланиб Russia Today нашри хабар қилмоқда.
Ахмедова Киев режими томонидан бу ерда ҳам Бучада бўлгани каби янги провокация уюштирилиши мумкинлигидан ёки аҳоли орасида "тозалаш" ва "жазолаш" операциялари ўтказилишидан хавотирда.
Журналистни айниқса Киев режими томонидан эълон қилинган "барқарорлаштириш тадбирлари" (стабилизационные меры) атамаси хавотирга солмоқда. Чунки бу атама "жазолаш операцияси" (карательная операция)дек қўрқинчли эшитилмайди, лекин аслида улар Россия аскарлари яқинда тарк этган ҳудудларда нима иш билан шуғулланмоқчи эканини ҳеч ким билмайди. Тадбир давомида Херсонга журналистлар киритилмайди.
Гап шундаки, Украина миллатчи гуруҳлари олдин ўзлари қўл остида бўлган ерларда аҳоли орасида кўп маротаба "тозалаш операциялари" ўтказган. Россияга хайрихоҳликда заррача гумон қилинган фуқаролар қамоққа олинган, сўроқ қилинган ва ҳатто оммавий қатллар ҳам бўлган.
Россия ТИВ махсус вакили Мария Захарова Россия ихтиёрида ушбу ҳолатлар ҳақидаги фото ва видео фактлар борлигини ва уларни АҚШ Давлат Департаментига юборганини бир неча бор айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Қуролли кучлари 11 ноябрь куни Херсондан 30 минг ҳарбий ва 5 мингдан ортиқ техникани Днепрнинг чап қирғоғига кўчириб ўтказишни якунлади. Херсондан қўшинларни олиб чиқиб кетишдан олдин Россия ҳарбийлари хавфли ҳудудни тарк этишни истаган барча тинч аҳолини эвакуация қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра 115 мингга яқин тинч аҳоли вакиллари Днепрнинг ўнг қирғоғидан олиб кетилган.