Самарқандда Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми бўлиб ўтади

© pexels.com/Abdullah AydinСамарканд
Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2022
Oбуна бўлиш
Тадбир доирасида иштирокчилар икки томонлама Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқади ва муҳокама қилади.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Самарқандда 13-16 ноябрь кунлари International Youth Summit-2022 доирасида Ўзбекистон-Россия ёшлар форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақида Тошкентдаги "Русский дом" хабар берди.
Форумда ёшлар жамоат ташкилотлари раҳбарияти вакиллари, ёш олимлар, медиа-блогер ва журналистлар, экология ва барқарор ривожланиш мақсадлари соҳаси арбоблари ва фаоллари, ижодий соҳа, тадбиркорлик ва волонтёрлик соҳаси вакиллари иштирок этади.
Тадбир доирасида иштирокчилар икки томонлама Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқади ва муҳокама қилади.
Дастурда барқарор ривожланиш мақсадлари мавзулари бўйича мунозара майдончалари, шунингдек, қуйидаги йўналишлар бўйича ёшларнинг таклифлари асосида Тошкент резолюцияси қабул қилиниши кўзда тутилган:
фан ва таълим;
гендер тенглик;
экология;
ижодий соҳалар.
Форум Ўзбекистон ва Россия ёшлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ҳар йили ўтказиладиган анъанавий икки томонлама тадбирдир.
Янгиликлар лентаси
0