Ўзбекистон боксчилари Осиё чемпионатидан ёрқин ғалаба билан қайтмоқда

© Федерация бокса УзбекистанаЧемпионат Азии по боксу
Чемпионат Азии по боксу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбкистон жамоаси Уммондан 6та олтин, 3та кумуш ва 4та бронза медаллар билан қайтмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 ноя - Sputnik. Бугун Уммонда бокс бўйича Осиё чемпионати якунланда. Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақада муваффақиятли иштирок этди.
© Федерация бокса УзбекистанаЧемпионат Азии по боксу
Чемпионат Азии по боксу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2022
Чемпионат Азии по боксу
Мусобақанинг сўнгги кунида бўлиб ўтган финал баҳсларида турли вазн тоифаларида 7 нафар ўзбеистонлик боксчилар рингга кўтарилишди.
Биринчи ғалабани Олмпия чемпиони 51 кг вазн тоифасида иштирок этувчи таниқли боксчи Ҳасанбой Дўсматов совға қилди. У қозоғистонлик Сакен Бибосинов устидан ишончли ғалабани қўлга киритди. Шу билан Ҳасанбой Дўсматов – уч карра Осиё чемпиони бўлди.
57 кг вазн тоифасида Абдумалик Халаков Осиё чемпионати финалида қозоғистонлик Серик Темиржанов билан жанг ўтказиб, ғалаба қозонди.
63.5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев Осиёнинг янги чемпионига айланди. 1 - раунд Русланнинг устунлигида ўтди, ҳиндистонлик рақиб Шива Тапа иккинчи раундда жароҳат олиб баҳсни тарк этди.
75 кг вазда ҳам ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаров Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Бу қаторасига иккинчи йил! Бухоролик боксчи финалда қозоғистонлик Нурканат Райисдан устун келди.
80 кг вазн тоифасида Одилжон Аслонов кумуш медаль соҳиби бўлди. Финал баҳсида мезбон спортчи - иорданиялик Ҳусайн Иашиш устун келди. Ушбу жанг ўзининг юқори темпи билан бошқаларидан ажралиб турди. Баҳс давомида ҳар икки боксчи ҳам нокдаун ҳолатига тушгани баҳс шиддатли ўтганидан далолат беради.
92 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган навбатдаги финал жангида Мадияр Саидраҳимов қозоғистонлик Айбек Оралбайга рингга чиқди. Ушбу беллашувда Оралбайнинг қўли баланд келди ва Мадияр кумуш медаль соҳибига айланди.
+92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов қозоғистонлик рақиби, Олимпиада совриндори Камшибек Конкабаев устидан ғалаба қозонди. Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медал қўшилди.
© Федерация бокса УзбекистанаЧемпионат Азии по боксу
Чемпионат Азии по боксу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2022
Чемпионат Азии по боксу
Ундан ташқари ушбу мусобақанинг аёллар баҳсида 66 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Навбаҳор Ҳамидова ҳам отин медални, 75 кг вазн тоифасида эса Соҳиба Рўзметова кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек Фарзона Фозилова бронза медални қўлга киритди.
Шу тариқда Уммонда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё Чемпионатини Ўзбекистон 5та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медали (эркаклар) ҳамда битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медаллари (аёллар) билан муваффақиятли якунлади.
© Федерация бокса УзбекистанаЧемпионат Азии по боксу
Чемпионат Азии по боксу  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.11.2022
Чемпионат Азии по боксу
Янгиликлар лентаси
0