https://sputniknews.uz/20221112/makronning-rossiya-haqidagi-bayonoti-frantsuzlarni-gazablantirdi-29929212.html
Макроннинг Россия ҳақидаги баёноти французларни ғазаблантирди
Макроннинг Россия ҳақидаги баёноти французларни ғазаблантирди
Sputnik Ўзбекистон
Макрон Зеленскийни Россия Қуролли Кучлари Херсондан чиқиб кетгани билан табриклади, бу эса Le Figaro ўқувчиларини ғазаблантирди. 12.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-12T17:51+0500
2022-11-12T17:51+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
эммануэл макрон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/930/77/9307783_0:249:2757:1800_1920x0_80_0_0_898367d64c37a1e6b66ac1f1ec1f8cb4.jpg
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Франциянинг Le Figaro газетаси ўқувчилари президент Эммануэл Макроннинг украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни рус қўшинлари Херсондан олиб чиқиб кетилгани билан табриклаган баёнотини қоралашди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди."Франция президенти Украинада Россияга қарши уруш олиб бораётган АҚШга бўйсунишини инглиз тилида очиқчасига изҳор қилмоқда. Мен довдираб қолдим", деб ёзган фойдаланувчилардан бири."У аллақачон АҚШ ва НАТОдаги хўжайинларига хуш ёқиш учун, инглиз тилида табрикламоқда! Макрон ва Зеленскийга берадиган ягона маслаҳатим - бу Россияни ғазаблантирмаслик", - дея қўшимча қилди яна бири.“Қизиқ, Макрон ўзининг Россияга қарши сиёсати билан французларни совуқ ва очликдан ўлимга маҳкум этаётганини тушунадими?” деб сўради бошқа ўқувчи."Музокаралар ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Урушга яна бир ўт қўйувчи", деди тўртинчи фойдаланувчи."Макрон Зеленскийни уйдирма ғалаба билан табриклагандан кўра, тинчлик музокаралари учун замин яратган маъқулроқ бўларди. Бизга бошқа жаҳон уруши керак эмас! Европадаги кескинликни пасайтириш жуда муҳим", дея таъкидлади бешинчи шарҳловчи.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/930/77/9307783_14:0:2743:2047_1920x0_80_0_0_13f780c5879e5dba456a56ad93641dda.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, эммануэл макрон , россия
дунёда, эммануэл макрон , россия
Макроннинг Россия ҳақидаги баёноти французларни ғазаблантирди
17:51 12.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Макрон Зеленскийни Россия Қуролли Кучлари Херсондан чиқиб кетгани билан табриклади, бу эса Le Figaro ўқувчиларини ғазаблантирди.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Франциянинг Le Figaro газетаси ўқувчилари президент Эммануэл Макроннинг украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни рус қўшинлари Херсондан олиб чиқиб кетилгани билан табриклаган баёнотини қоралашди. Бу ҳақида РИА Новости хабар
берди. "Франция президенти Украинада Россияга қарши уруш олиб бораётган АҚШга бўйсунишини инглиз тилида очиқчасига изҳор қилмоқда. Мен довдираб қолдим", деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
"У аллақачон АҚШ ва НАТОдаги хўжайинларига хуш ёқиш учун, инглиз тилида табрикламоқда! Макрон ва Зеленскийга берадиган ягона маслаҳатим - бу Россияни ғазаблантирмаслик", - дея қўшимча қилди яна бири.
“Қизиқ, Макрон ўзининг Россияга қарши сиёсати билан французларни совуқ ва очликдан ўлимга маҳкум этаётганини тушунадими?” деб сўради бошқа ўқувчи.
"Музокаралар ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Урушга яна бир ўт қўйувчи", деди тўртинчи фойдаланувчи.
"Макрон Зеленскийни уйдирма ғалаба билан табриклагандан кўра, тинчлик музокаралари учун замин яратган маъқулроқ бўларди. Бизга бошқа жаҳон уруши керак эмас! Европадаги кескинликни пасайтириш жуда муҳим", дея таъкидлади бешинчи шарҳловчи.