ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкент шахрининг бир қатор кучаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатлари вактинча чекланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.Давлат байроғи куни муносабати билан 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 3та ҳудудида “Янги нафас” югуриш спорт тадбирлари ўтказилади.Шу муносабат билан қуйидаги кўчаларда ҳаракат вактинча чекланади.Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишлари сўралмоқда.Эслатиб ўтамиз, давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида 15та шаҳарда бир вақтнинг ўзида мусобақалар ташкил этилади. Мусобақалар Фарғона, Қўқон, Наманган, Андижон, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади ва у мамлакат бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчини бирлашади.Тошкент шаҳрида мусобақалар “Янги Ўзбекистон”, “Ашхобод” боғлари ва “Humo Arena” муз саройи ҳудудида ўтказилади.
Дам олиш куни “Янги нафас” югуриш спорт тадбирлари ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik. Тошкент шахрининг бир қатор кучаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатлари вактинча чекланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Давлат байроғи куни муносабати билан 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 3та ҳудудида “Янги нафас” югуриш спорт тадбирлари ўтказилади.
Шу муносабат билан қуйидаги кўчаларда ҳаракат вактинча чекланади.
12 ноябрь куни соат 18:00дан Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Бешёғоч кўчаси билан кесишган чорраҳагача;
13 ноябрь куни соат 07:00 дан 12:00 гача Афросиёб кўчаси – Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳадан Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳагача;
Соат 6:00 дан 12:00 гача Янги Ўзбекистон кўчасининг бир қисми (Тошкент шаҳрига кириш қисми), шунингдек, соат 8:30 дан 11:00 гача Тошкент вилояти томонига биринчи қайрилиш жойидан Янги Ўзбекистон боғининг олдигача.
Эслатиб ўтамиз, давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида 15та шаҳарда бир вақтнинг ўзида мусобақалар ташкил этилади. Мусобақалар Фарғона, Қўқон, Наманган, Андижон, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус ва Тошкент шаҳарларида бўлиб ўтади ва у мамлакат бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчини бирлашади.
Тошкент шаҳрида мусобақалар “Янги Ўзбекистон”, “Ашхобод” боғлари ва “Humo Arena” муз саройи ҳудудида ўтказилади.