https://sputniknews.uz/20221111/yangi-qurilayotgan-uylarning-qonuniyligini-onlayn-tekshirish-imkoniyati-yaratildi-29886220.html
Янги қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн текшириш имконияти яратилди
Янги қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн текшириш имконияти яратилди
Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда уй сотиб олаётган фуқаро хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган уйнинг Қурилиш вазирлиги электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ёки... 11.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-11T11:21+0500
2022-11-11T11:21+0500
2022-11-11T11:21+0500
жамият
қурилиш
янги уйлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0b/29886364_0:76:967:620_1920x0_80_0_0_d00ac3e44435c36ed27dcb805970e835.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Эндиликда уй сотиб олмоқчи бўлган фуқаро қурилаётган уйнинг рўйхатдан ўтганлигини онлайн текшириши мумкин бўлади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Элёр Комилов маълум қилди.Қайд этилишича, уй сотиб олаётган фуқаро хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган уйнинг Қурилиш вазирлиги электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини текшириши керак.Шундан келиб чиқиб, платформага ҳамма учун очиқ бўлган мажмуа, қурувчи ташкилот номи ва манзили каби маълумотлар жойлаштирилади.Қурилиш давомида фуқаролар маблағларини жалб қилаётган қурилиш ташкилотлари махсус электрон платформадан рўйхатдан ўтиши шарт.Электрон рўйхатга киритиш учун қурувчилардан қуйидаги ҳужжатлар таълаб этилади:Қурилиш ишлари тугалланган уйлар эгаларига топширилгандан кейин камида 2 йил давомида қурилиш объекти эксплуатациясининг кафолат муддатини амалга ошириб боради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0b/29886364_20:0:948:696_1920x0_80_0_0_a9a4a4ad885c23f75b9269221bee85b5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қурилиш, янги уйлар
жамият, қурилиш, янги уйлар
Янги қурилаётган уйларнинг қонунийлигини онлайн текшириш имконияти яратилди
Эндиликда уй сотиб олаётган фуқаро хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган уйнинг Қурилиш вазирлиги электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини текшириши керак - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Эндиликда уй сотиб олмоқчи бўлган фуқаро қурилаётган уйнинг рўйхатдан ўтганлигини онлайн текшириши мумкин бўлади. Бу ҳақида АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Элёр Комилов маълум қилди.
Қайд этилишича, уй сотиб олаётган фуқаро хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган уйнинг Қурилиш вазирлиги электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини текшириши керак.
“Сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар қурилиши кескин кўпайди. Афсуски, ноқонуний қурилиш қилаётган тадбиркорлар ва янги кўп квартирали уй қураман деб бир қатор камчиликларга йўл қўяётганлар ҳам тез-тез учрамоқда”, дейди Элёр Комилов.
Шундан келиб чиқиб, платформага ҳамма учун очиқ бўлган мажмуа, қурувчи ташкилот номи ва манзили каби маълумотлар
жойлаштирилади.Қурилиш давомида фуқаролар маблағларини жалб қилаётган қурилиш ташкилотлари махсус электрон платформадан рўйхатдан ўтиши шарт.
Электрон рўйхатга киритиш учун қурувчилардан қуйидаги ҳужжатлар таълаб этилади:
Ажратилган ер участкаси ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар;
Кредит ажратиш ҳақида банк кафолат хати;
Лойиҳа-смета ҳужжатлари ва ижобий экспертиза хулосаси;
Техник, муаллифлик назорати ва давлат назоратини амалга ошириш бўйича тегишли шартномалар;
Улушдорлар томонидан киритилган маблағларни жалб қилиш учун тижорат банкида алоҳида ҳисоб варақ очилганлиги.
Қурилиш ишлари тугалланган уйлар эгаларига топширилгандан кейин камида 2 йил давомида қурилиш объекти эксплуатациясининг кафолат муддатини амалга ошириб боради.