https://sputniknews.uz/20221111/xitoyda-covid-19-bilan-kasallanish-kopaydi-29909632.html
Хитойда COVID-19 билан касалланиш кўпайди
Хитойда COVID-19 билан касалланиш кўпайди
Sputnik Ўзбекистон
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш қўмитаси COVID билан касалланиш сони ортганини маълум қилди 11.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-11T20:40+0500
2022-11-11T20:40+0500
2022-11-11T20:40+0500
дунёда
хитой
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23769383_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_58ceb832cb84492e8851ecf45c9ce6df.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Хитойда эпидемиологик вазият ёмонлашишда давом этмоқда. Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида материкда COVID-19 нинг 1150 та янги тасдиқланган ҳолати ва 9385 та асемптоматик ташувчи аниқланган.Шу билан бирга, ўтган сутка давомида мамлакатга хориждан келганларда 59 та COVID билан касалланиш ҳолати ва 135 та касалликнинг аломатларсиз кечувчи ҳолати аниқланган.Хитой деярли коронавирус пандемиясининг бошиданоқ вирусга нисбатан ноль тоқатлилик сиёсатига амал қиляпти ва Хитойнинг эпидемияга қарши назорати ҳанузгача дунёдаги энг қаттиқ чоралардан бири ҳисобланади. Ҳатто бир нечта инфекция ҳолатлари аниқланса ҳам, бутун ҳудудлар ва ҳатто шаҳарлар карантинга олиниши мумкин. Шанхай шу баҳорда уч ой давомида қамалга тушиб қолди, бу бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқариш ва етказиб беришда катта узилишларга олиб келди, чунки шаҳарда мамлакат бўйлаб инфекциянинг энг юқори кўрсаткичлари қайд этилди, баъзи кунларда 20 000 дан ортиқ ҳолатлар аниқланди.Сўнгги ойларда Хитойда кўплаб маҳаллий COVID-19 эпидемиялари туфайли эпидемиологик вазият яна ёмонлашяпти, шу сабабли бир қатор шаҳарларда қисман локдаунлар жорий этилди ва одамлар ҳар куни ПЗР тестидан ўтишга мажбур бўляпти.Аввалроқ, нафас олиш касалликлари бўйича мутахассис Ван Гуанфа Хитойнинг “Global Times” нашрига маълум қилишича, мамлакатнинг баъзи минтақалари ҳукуматлари пандемияга қарши курашни биринчи ўринга қўйиб, аҳолининг бошқа асосий ёки шошилинч эҳтиёжларини эътиборсиз қолдириб, одамлар ҳаётини хавф остига қўйган. Унинг фикрича бу ҳолатни тузатиш керак. Мутахассиснинг таъкидлашича, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳокимият аҳолидан тез-тез ПЗР текширувидан ўтишни талаб қилиб, давлат ресурсларини исроф қилмоқда.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/04/23769383_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_455c11efc17ffe8707e0a4c4d47b111c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, хитой, covid-19 умумжаҳон пандемияси
дунёда, хитой, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Хитойда COVID-19 билан касалланиш кўпайди
Хитой Миллий соғлиқни сақлаш қўмитаси COVID билан касалланиш сони ортганини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Хитойда эпидемиологик вазият ёмонлашишда давом этмоқда. Хитой Халқ Республикаси Соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида материкда COVID-19 нинг 1150 та янги тасдиқланган ҳолати ва 9385 та асемптоматик ташувчи аниқланган.
Янги ҳолатларнинг аксарияти жанубий Гуандунда (546 та тасдиқланган ва 2 461 асемптоматик) ва Хенанда (124 таси тасдиқланган ва 2 881 асемптоматик) аниқланган. Шунингдек, Пекин, Чунцин, Ички Мўғулистон мухтор вилояти, Шинжон-Уйғур мухтор райони, Юньнань, Шаньси, Хэйлунцзян, Ляонин, Хэбэй, Сычуань, Шаньдун, Цзянсу провинцияларида юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
Шу билан бирга, ўтган сутка давомида мамлакатга хориждан келганларда 59 та COVID билан касалланиш ҳолати ва 135 та касалликнинг аломатларсиз кечувчи ҳолати аниқланган.
Хитой деярли коронавирус пандемиясининг бошиданоқ вирусга нисбатан ноль тоқатлилик сиёсатига амал қиляпти ва Хитойнинг эпидемияга қарши назорати ҳанузгача дунёдаги энг қаттиқ чоралардан бири ҳисобланади. Ҳатто бир нечта инфекция ҳолатлари аниқланса ҳам, бутун ҳудудлар ва ҳатто шаҳарлар карантинга олиниши мумкин. Шанхай шу баҳорда уч ой давомида қамалга тушиб қолди, бу бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқариш ва етказиб беришда катта узилишларга олиб келди, чунки шаҳарда мамлакат бўйлаб инфекциянинг энг юқори кўрсаткичлари қайд этилди, баъзи кунларда 20 000 дан ортиқ ҳолатлар аниқланди.
Сўнгги ойларда Хитойда кўплаб маҳаллий COVID-19 эпидемиялари туфайли эпидемиологик вазият яна ёмонлашяпти, шу сабабли бир қатор шаҳарларда қисман локдаунлар жорий этилди ва одамлар ҳар куни ПЗР тестидан ўтишга мажбур бўляпти.
Аввалроқ, нафас олиш касалликлари бўйича мутахассис Ван Гуанфа Хитойнинг “Global Times” нашрига маълум қилишича, мамлакатнинг баъзи минтақалари ҳукуматлари пандемияга қарши курашни биринчи ўринга қўйиб, аҳолининг бошқа асосий ёки шошилинч эҳтиёжларини эътиборсиз қолдириб, одамлар ҳаётини хавф остига қўйган. Унинг фикрича бу ҳолатни тузатиш керак. Мутахассиснинг таъкидлашича, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳокимият аҳолидан тез-тез ПЗР текширувидан ўтишни талаб қилиб, давлат ресурсларини исроф қилмоқда.