https://sputniknews.uz/20221111/turkiy-davlatlar-tashkilotining-birinchi-sammitida-ondan-ortiq-hujjatlar-imzolanadi-29887006.html
Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланади
Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳужжатлар мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликка умумий ёндашувларни акс эттиради. 11.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-11T10:19+0500
2022-11-11T10:19+0500
2022-11-11T10:26+0500
сиёсат
самарқанд
туркий давлатлар ташкилоти
саммит
ўзбекистон тив
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29855646_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_558cae6099701bf55c35206368bb9ba9.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Бугун Самарқандда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланади. Бу ҳақида Sputnik мухбири Ўзбекистон ТИВ расмий вакилига асосан хабар қилмоқда. Ушбу ҳужжатлар мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликка умумий ёндашувларни акс эттиради, - дейилади хабарда. Маълумот учун, 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган. ТДТ саммити якунида Самарқанд декларацияси қабул қилиш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29855646_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_7d8dd73d50f8c584e54a4002d1628aca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, самарқанд, туркий давлатлар ташкилоти, саммит, ўзбекистон тив
сиёсат, самарқанд, туркий давлатлар ташкилоти, саммит, ўзбекистон тив
Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланади
10:19 11.11.2022 (янгиланди: 10:26 11.11.2022) Ҳужжатлар мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликка умумий ёндашувларни акс эттиради.
ТОШКЕНТ, 11 ноя - Sputnik. Бугун Самарқандда бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитида ўндан ортиқ ҳужжатлар имзоланади. Бу ҳақида Sputnik мухбири Ўзбекистон ТИВ расмий вакилига асосан хабар қилмоқда.
Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар раҳбарларининг биринчи саммитида, 10 ноябрь куни ТДТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида келишилган 10 дан ортиқ биргаликда тайёрланган ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.
Ушбу ҳужжатлар мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликка умумий ёндашувларни акс эттиради, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, 10-11 ноябрь кунлари Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.
Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган.
ТДТ саммити якунида Самарқанд декларацияси қабул қилиш режалаштирилган.