https://sputniknews.uz/20221111/talabalar-uchun-tolov-kontrakt-mablaglarini-tolash-muddati-uzaytirildi-29883262.html
Талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди
Талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди
Sputnik Ўзбекистон
Мазкур тартиб бакалавриат, магистратура, ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун қўлланилади. 11.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-11T08:07+0500
2022-11-11T08:07+0500
2022-11-11T08:07+0500
жамият
талабалар
контракт
тўлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_84f0b0011377625ef827a30567652ff1.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.Мазкур тартиб бакалавриат, магистратура, ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун қўлланилади.Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчириётган талабалар ҳам белгиланган кунгача тўловни амалга оширишлари мумкин.Улар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабр (шу куни ҳам) этиб белгиланди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт миқдорининг оширилганлиги тўғрисидаги хабарларни рад этганди. Унда ушбу масала расмий эълон қилинмагунга қадар барча давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан, молиявий мустақиллик берилган таълим ташкилотлари ҳам расмий баёнот бериши асоссис эканлиги қайд этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/74/14177490_272:0:2845:1930_1920x0_80_0_0_934443caf29ff77a03e3a3ab5e59f640.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, талабалар, контракт , тўлов
жамият, талабалар, контракт , тўлов
Талабалар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди
Мазкур тартиб бакалавриат, магистратура, ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар
берди. Қайд этилишича, Давлат комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.
Мазкур тартиб бакалавриат, магистратура, ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун қўлланилади.
Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчириётган талабалар ҳам белгиланган кунгача тўловни амалга оширишлари мумкин.
Улар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабр (шу куни ҳам) этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўлов-контракт миқдорининг оширилганлиги тўғрисидаги хабарларни рад этганди. Унда ушбу масала расмий эълон қилинмагунга қадар барча давлат олий таълим муассасалари, шу жумладан, молиявий мустақиллик берилган таълим ташкилотлари ҳам расмий баёнот бериши асоссис эканлиги қайд
этилган.