Россия Украина бўйича ҳеч қандай шартларсиз мулоқотга тайёр - ТИВ

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЗдание Министерства иностранных дел РФ
Здание Министерства иностранных дел РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Oбуна бўлиш
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Рябков: Россия Украина бўйича ҳеч қандай шартларсиз мулоқотга тайёр
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Россия Украина бўйича ҳеч қандай шартларсиз мулоқотга очиқ. Бу ҳақида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
“Мен фақат позицияни тасдиқлай оламан – биз ҳеч қандай шартларсиз мулоқотга очиқмиз. Биз бунга аввал ҳам тайёр эдик, Киев ўзининг Ғарб кураторлари буйруғи билан мулоқотни тўхтатиб қўйди, у, умуман олганда, олдинга силжиётганди, маълум бир ҳужжат ишлаб чиқилаётганди, энди ҳаммаси ўтмишда қолди. Кейин нима бўлиши бизга боғлиқ эмас”, дейди Рябков.
Унинг фикрича, "агар Киевга тегишли пойтахтлардан буйруқ берилса, унда бундай мулоқот имкониятлари ортади."
“Аммо яна, бизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ, мулоқот ҳеч қандай шартларсиз давом этиши керак”, дея хулоса қилди вазир ўринбосари.
Янгиликлар лентаси
0