Онлайн қимор ўйинларни ташкил этиш ва реклама қилиш учун жавобгарлик кучайтирилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2022
Oбуна бўлиш
Адлия вазирлиги Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш киритувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш, ўтказиш ва тарғиб қилиш фаолияти учун жавобгарлик кучайтирилади. Бу бўйича Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қонун лойиҳасида Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланмоқда:
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилувчи маҳсулотни қонунга ҳилоф равишда тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш;
Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш;
Оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернетда реклама қилиш.
Амалдаги қонунчиликда қимор ўйинларини тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, тарқатиш ва реклама қилганлик учун жавобгарлик назарда тутилмаган.
Ҳужжат қабул қилинса, фуқароларнинг қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этиб, пул маблағлари сарфлашига, бунинг натижасида ўз жонига қасд қилиш, фирибгарлик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш каби салбий ҳатти-ҳаракатларни содир этишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатда келтирилишича, ижтимоий тармоқларда, хусусан, бир неча юз минглаб кузатувчиларга эга машҳур шахсларнинг саҳифаларида қимор ўйинларини реклама қилиш ҳолатлари сони ортиб бормоқда.
Ҳудудларда онлайн қимор ўйинларини ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатиш тармоқлари шаклланиб бормоқда. Жумладан, айрим фуқаролар томонидан тўлов хизматларини кўрсатиш (Paynet шохобчалари) ниқоби остида онлайн қимор ўйинларида қатнашиш учун электрон маблағлар билан таъминлаш хизмати йўлга қўйилган.
Қимор ва тавакклчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар сони ўтган йили 103 та ва 2022 йилнинг 6 ойида 90 тани ташкил этган.
Янгиликлар лентаси
0