Махсус операция: Инглизча акцентли “Грузия легиони”
© Sputnik / Стрингер
/ Oбуна бўлиш
“Грузия легиони” саккиз йилдан бери Украинада ўлим уруғини сепмоқда. Уларнинг биринчи қотиллиги - 2014 йилда "майдан" инқилоби вақтида содир бўлган. Ўшанда улар бошлиқлари кўрсатмасига асосан снайпер милтиқларидан 100дан ортиқ одамни отиб ташлаган.
Украинада хорижлик “легионерлар” Ғарб пуллари эвазига пайдо бўлмоқда. Улар АҚШ ва НАТО манфаатларини кўзлаб иш тутади, “миллий ғоялар” ва Украина Қуролли Кучлари тузилмаларидан террористик қиёфасини ва даъво муддати белгиланмаган ҳарбий жиноятларини яшириш учун фойдаланяпти.
Британиянинг “Sky News” телеканали ва Американинг ихтисослашган “Military Watch” нашри Украинада фаолият юритаётган хорижлик ёлланма аскарлар рейтингини тузди. Ундан ёлланмаларнинг учта хили бўлди: хорижий Қуролли Кучларнинг (махсус хизматлар) ходимлари, НАТОга яқин бўлган Америка ва Европа ёлланма аскарлари ва турли мамлакатлардан келган бошқа “кўнгиллилар”.
Шундай қилиб, “Грузия легиони” таркиби, вазифалари ва мақсадлари бўйича “иккинчи тоифа”га киритилди. Очиқ соддалаштириш Украина Қуролли Кучлари ёки Миллий гвардия таркибига киритилган 34 та давлатдан 16 та хорижий қуролли гуруҳларнинг террорчилик хусусиятини яшира олмайди. Масалан, Запорожье йўналишида Россия Федерациясида тақиқланган ИШИД ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчи ташкилотлари жангарилари борлиги тасдиқланган. Алоқа чизиғининг айрим участкаларида ёлланма аскарлар Украина Қуролли Кучлари умумий сонининг ярмидан кўпини ташкил қилади.
Фақатгина жориййилнинг биринчи ярмида Киев режими томонида жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун Украинага 7000 га яқин хорижлик ёлланма аскар келган. Энг кўп ёлланма - Польша, Руминия ва Британиядан. Ушбу давлатлардан мос равишда 1831, 504, 422 жангари Украинага келган. Грузия бироз орқада – 355 нафар.
Албатта, Украина жанг майдонларидаги рус қўшинлари учун “ёввойи ғозлар” - учинчи мамлакатлардан келган жангарилар устувор нишондир.
Шу боис, Канададан бўлган асли британиялик “Гардиан” лақабли “НАТОнинг энг ҳалокатли снайпери” Саймон Лингард, юздан ортиқ грузиялик “легионерлар” ва бошқа минглаб хорижий ёлланма аскарлар - ҳеч қачон ватанига қайтмайди.
Сентябрь ойи бошида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Украинада 2830 дан ортиқ (ойига ўртача 500 нафар ёлланма аскар) хорижлик жангчилар йўқ қилинганини маълум қилганди – бу жами ёлланма аскарларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи.
Таққослаш учун: Украина Қуролли Кучларининг биринчи олти ойда ҳалок бўлган йўқотишлари 61 мингдан ортиқ кишини ташкил этди – 24 февралдаги 200 минг кишининг учдан биридан камроғи (ойига ўртача 10 минг). Йилнинг биринчи ярмида Россия Қуролли Кучларининг қайтариб бўлмас йўқотишлари 5937 нафар ҳарбий хизматчини ташкил этди.
Даъво муддати чекланмаган
Март ойининг охирида грузиялик “легионерлар” томонидан қўлга олинган рус ҳарбийлари шафқатсиз қатл этилганидан сўнг, ушбу хунрезлик иштирокчиларининг кексаликкача умр кўриш имконияти йўққа чиқди. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси “Грузия миллий легиони” қўмондони Мамука Мамулашвилига қарши жиноий иш олиб бормоқда.
“Легионерлар”нинг ҳарбий жиноятлари учун даъво муддати йўқ. Украина Қуролли Кучларидаги аксарият грузиялик ёлланма аскарларнинг шахси аниқланган, улар эртами-кечми дунёнинг исталган нуқтасида бўлса ҳам топиб жазоланади.
Эълон қилинган қирғин видеоси ҳатто Украина президентининг идораси ҳам ғазаблантирди, чунки грузиялик “ақли норасолар” ўз юзларини ёпишни унутган ва шу билан Украинани яққол айбдор қилиб қўйди, Ғарб иттифоқчилари назарида Украина Қуролли кучларини обрўсизлантиришди.
Бироқ, тавба қилиш “легионерлар”га хос эмас. Бундан ташқари, яқинда Британиянинг “Sky News” телеканалига берган интервьюсида Мамулашвили русларга қарши курашда “тинч аҳоли ва ҳукумат деб аталадиганлар ўртасида фарқ йўқ эканини, улар бир хил босқинчилар” эканлигини таъкидлади. Грузиянинг собиқ давлат хизматчиси, ёлланма Георгий ўша ердаёқ: “Руслар одам эмас”, деб қўшиб қўйди.
Шубҳасиз, украиналик қуролдошлари ҳам грузин “баҳодирлари”нинг тенги эмасдек. Кеча қўмондонлардан бири Вано Надирадзе ўз “легионерларини” ҳар доим украиналик аскарларнинг орқасидан ҳаракатланишга чақирди. Чунки яқинда Украинада қор ёғади ва яширин тузоқлар, “Лепесток” типидаги миналар кўринмай қолади.
“Грузия легиони” аслида ким?
“Грузия легиони” Украинада саккиз йилдан бери ўлим уруғини сепмоқда ва бу ҳунарини Украинадаги аскарларга “бир мақсад билан – Владимир Путинни йўқ қилиш” учун ўргатмоқда.
Бугунги кунда террорчилик тузилмасида 1000 га яқин жангари бор, улардан 50 нафари британиялик, шунингдек Албания, Арманистон, Австралия, Австрия, Озарбайжон, Чили, Хорватия, Франция, Германия, Греция, Ҳиндистон, Исроил, Япония, Мексика, Молдова ва Америка Қўшма Штатлари фуқаролари бор.
Кўпгина мамлакатларнинг миллий қонунчилиги нуқтаи назаридан улар жиноятчилардир, аммо Ғарбда улар Украина эркинлиги, демократиясининг олижаноб ҳимоячилари ва ҳатто “мафкуравий руҳлантирилган кўнгиллилар кучи” деб ҳисобланяптилар. Қайд этиш жоизки, Грузияда ушбу тузилма аъзоларини ҳеч ким жиноий жавобгарликка тортмайди, яъни давлат ёлланма аскарларнинг ҳаракатларини билвосита қўллаб-қувватлайди. Киев режими, ўз навбатида, Мамука Мамулашвилининг террорчилик гуруҳини қонунийлаштирган.
Бутун Украина Қуролли Кучлари сингари, “Грузия легиони” ҳам Пентагон ва НАТО назорати остида ишлайди. Уларни тайёрлашга британиялик ҳарбий инструкторлар жалб қилинган. Бу ҳақда аввалроқ Россия ТИВ ва Британия армиясининг собиқ аскари Мэтью Робинсон хабар берган эди. Террорчи гуруҳ қўпорувчилик ҳаракатлари ҳамда АҚШ ва Британия разведка хизматлари дала агентларининг яширинча фаолият олиб бориши учун фойдаланилади. “Легион” Киев остонасидаги, Мариуполь ва Северодонецкдаги жангларда қатнашган. “Легионерлар”нинг ҳарбий жиноятлари бундай “иш” учун кўпдан бери ва сахийлик билан мукофотлаётган Вашингтон, Брюссель, Лондон томонидан буюрилади.
Италиялик журналист Жан Микалессиннинг “Украина. Яширин ҳақиқат” ҳужжатли фильми “майдан” сирларини ошкор қилди: унга кўра 2014 йилда Мамука Мамулашвили ва АҚШнинг 101-ҳаво-десант дивизиясининг америкалик зобити снайперлар гуруҳини ташкил қилиб, “Майдан”даги намойишчиларга қарата ўқ узган ва бу президент Виктор Януковичнинг ағдарилишига олиб келган эди. Бу айбловлар “легионерлар”нинг бўлажак қўмондони томонидан ёлланган Грузия фуқаролари томонидан айтилган.
Украина, Ироқ ва Афғонистондаги ҳарбий жиноятлар мажмуига кўра, “Грузия миллий легиони” қўпорувчилик ва террорчилик гуруҳи аъзоларини қаттиқ жазо кутяпти. Россия қўшинлари ва махсус хизматлари бу борада доимий иш олиб бормоқда.