https://sputniknews.uz/20221111/barcha-shifoxonalarda-qoshimcha-dizel-generatorlari-ornatilgan--energetika-vazirligi-29883410.html
Барча шифохоналарда қўшимча дизел генераторлари ўрнатилган – Энергетика вазирлиги
Барча шифохоналарда қўшимча дизел генераторлари ўрнатилган – Энергетика вазирлиги
Sputnik Ўзбекистон
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда элон қилинган “Водийдаги шифохоналарда ҳам свет ўчиб қолмоқда” мазмунида хабарга муносабат билдирди. 11.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-11T08:49+0500
2022-11-11T08:49+0500
2022-11-11T08:49+0500
жамият
электр энергияси
фарғона водийси
свет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29488009_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_5574f0936a1b400b5b625fba249fd4dc.jpg
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча шифохоналарда қўшимча дизел генераторлари ўрнатилган. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.Айтилишича, ижтимоий тармоқларда “Водийдаги шифохоналарда ҳам свет ўчиб қолмоқда” мазмунида хабар эълон қилинди.9 ноябрь куни соат 19:47дан 20:00га қадар Наманган вилоят Юқумли касалликлар ва соат 20:25дан 20:45га қадар Чуст туман марказий шифохоналарини электр энергияси билан таъминловчи тармоқларда носозлик юзага келиб узилиш кузатилган.Шу вақт оралиғида, қисқа фурсатда шифохоналарнинг захира дизел генераторлари ишга туширилиб, муассасаларда электр таъминоти қайта тикланган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилаётганини маълум қилганди.Қайд этилишича, энергетика тизимининг барқарор ишларишини таъминлаш ва тизимда юзага келиши мумкин бўлган катта авариялар ҳамда узилишларни олдини олиш мақсадида водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда.
фарғона водийси
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29488009_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_118fe771a9856eb8afb2cb800b5cabaa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, электр энергияси, фарғона водийси, свет
жамият, электр энергияси, фарғона водийси, свет
Барча шифохоналарда қўшимча дизел генераторлари ўрнатилган – Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда элон қилинган “Водийдаги шифохоналарда ҳам свет ўчиб қолмоқда” мазмунида хабарга муносабат билдирди.
ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча шифохоналарда қўшимча дизел генераторлари ўрнатилган. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар
берди. Айтилишича, ижтимоий тармоқларда “Водийдаги шифохоналарда ҳам свет ўчиб қолмоқда” мазмунида хабар эълон қилинди.
9 ноябрь куни соат 19:47дан 20:00га қадар Наманган вилоят Юқумли касалликлар ва соат 20:25дан 20:45га қадар Чуст туман марказий шифохоналарини электр энергияси билан таъминловчи тармоқларда носозлик юзага келиб узилиш кузатилган.
Шу вақт оралиғида, қисқа фурсатда шифохоналарнинг захира дизел генераторлари ишга туширилиб, муассасаларда электр таъминоти қайта тикланган.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан барча шифохоналар қўшимча дизел генераторлари билан таъминланган бўлиб, тиббиёт муассасаларига электр таъминоти барқарор етказиб берилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилаётганини маълум қилганди.
Қайд этилишича, энергетика тизимининг барқарор ишларишини таъминлаш ва тизимда юзага келиши мумкин бўлган катта авариялар ҳамда узилишларни олдини олиш мақсадида водий вилоятларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур
бўлинмоқда.