Хорижликларга 2023 йилдан харид қилинган товарлар учун ҚҚСни қайтариш бошланади

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишtax free
tax free  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2022
Oбуна бўлиш
“Tax free” Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектларида қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган товарларга нисбатан қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. 2023 йил 1 январдан чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қайтариш – “tax free” тизими тажриба тариқасида жорий этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 8 ноябрь куни қабул қилинган тегишли қарорида белгиланди, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси.
“Tax free” республиканинг барча ҳудудларидаги чакана савдо объектларида қарор билан тасдиқланган рўйхатга киритилган товарларга нисбатан қўлланилади. Бунда умумий қиймати камида 1 млн сўм бўлган “tax free” тизими татбиқ этиладиган товарларни харид қилиш лозим.
Бунинг учун чет давлат фуқароси “Солиқ” мобил иловасида рўйхатдан ўтиши ва харидлари бўйича тақдим этилган онлайн-NKT фискал чекларини сканерлаши кифоя.
“Tax free” суммасини ҳисоблаш, уни чет давлат фуқаросининг банк пластик картасига ёки банк ҳисобварағига ўтказиб бериш тизим оператори “Солиқ-сервис” ДУК томонидан амалга оширилади. Ушбу жараёнларни “Солиқ” мобил иловасида онлайн вақт режимида кузатиб бориш имконияти яратилади.
Чет давлат фуқаролари Ўзбекистон ҳудудини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганч халқаро аэропортлари орқали тарк этганда тизим операторига мурожаат қилган ҳолда маҳсулот харид қилган пайтдан бошлаб 3 ой ичида ҚҚС суммасини қайтаришни расмийлаштиришлари мумкин бўлади.
“Tax free” суммаси чет давлат фуқаросининг республика ҳудудидан чиқиб кетиш ҳолати тасдиқланган сўнг, харид амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 25-кунидан кейин қайтарилади.
Янгиликлар лентаси
0