https://sputniknews.uz/20221110/turkiy-davlatlar-tashkilotining-samarqand-deklaratsiyasi-qabul-qilinadi--29855040.html
Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд декларацияси қабул қилинади
Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд декларацияси қабул қилинади
Sputnik Ўзбекистон
самарқанддаги саммитда ташкилот доирасидаги ҳамкорликка қаратилган муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилинади 10.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-10T10:49+0500
2022-11-10T10:49+0500
2022-11-10T11:14+0500
сиёсат
самарқанд
туркий давлатлар ташкилоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29830425_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_dd3cf3209d1f69e58d566447b4a122f9.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кутиляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.Шунингдек, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Туркий давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА), Халқаро туркий академия, Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда ушбу кўп томонлама тузилманинг котибияти раҳбарлари қатнашиши режалаштирилган.Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган. Бу БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади.Якунда Самарқанд декларацияси ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бошқа муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20221109/ozbekiston-va-turkiy-davlatlar-tashkiloti-mirziyoev-qanday-tashabbuslarni-ilgari-surgan-29841022.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29830425_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_4666dac23ee877dbdb604f447ad0fa45.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, самарқанд, туркий давлатлар ташкилоти
сиёсат, самарқанд, туркий давлатлар ташкилоти
Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд декларацияси қабул қилинади
10:49 10.11.2022 (янгиланди: 11:14 10.11.2022) самарқанддаги саммитда ташкилот доирасидаги ҳамкорликка қаратилган муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилинади
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Самарқанд декларацияси қабул қилиниши кутиляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабар берди. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.
Шунингдек, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Туркий давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА), Халқаро туркий академия, Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда ушбу кўп томонлама тузилманинг котибияти раҳбарлари қатнашиши режалаштирилган.
Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган. Бу БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади.
Якунда Самарқанд декларацияси ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бошқа муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.