Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш соддалаштирилмоқда – тафсилотлар

© unsplash.com/Scott GrahamБумага, руки, ручка
Бумага, руки, ручка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2022
Oбуна бўлиш
Президент тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда қулай шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи фармонни имзолади.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Тадбиркорларга 2023 йилдан бошлаб лицензиясиз ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтмасдан ўз фаолиятларини амалга оширишларига рухсат берилади. Бу 9 ноябрь куни президент имзолаган фармонда назарда тутилган.
Фармон билан тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи воситалар белгиланмоқда. Унга кўра, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш воситалари фақат норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида жорий этилади.
2023 йил 1 январдан бир қатор талаблар бекор қилинади.
Тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш талаби бекор қилинади.
Қуйидаги талаблар бекор қилинмоқда:
янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар – ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилиши;
электр энергиясини ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;
якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.
Тадбиркорларга 2023 йил 1 мартдан бир қатор ҳуқуқлар берилади.
2023 йил 1 мартдан солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади.
Барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади.
Эндиликда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга ошириладиган бир шартнома суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган давлат харидлари бўйича буюртмалар тўғридан-тўғри шартномалар асосида бажарилишига йўл қўйилмайди.
Вазирлик ёки идора ва унинг таркибидаги ташкилот ўртасида қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 500 баравари ва ундан юқори бўлган товарларнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилиниши тақиқланади.
2023 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектларига янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқишга рухсат этилади.
Қолаверса, апробация қилиш ва жорий қилиш йўналишларидаги фаолиятини чекланган вақт, ҳудуд ва шахслар доирасида махсус тартибга солиш орқали айрим қонунчилик ҳужжатлари нормаларига амал қилмасликка рухсат берилади.
Янгиликлар лентаси
0