Россияда 2022 йилнинг эҳтимолий "йил сўзи" башорат қилинди

© Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишПродвижение колонн российской армии на освобождённых территориях Харьковской области
Продвижение колонн российской армии на освобождённых территориях Харьковской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия Фанлар академияси ходими 2022 йилда Россияда йил сўзи, катта эҳтимоллик билан, махсус операция (спецоперация) бўлишини тахмин қилди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россияда йил сўзи, катта эҳтимол билан, “спецоперация” (махсус операция) бўлади, аммо унга рақобатчилар ҳам йўқ эмас. Россия Фанлар академиясининг (РФА) Рус тили институти ходими, филолог Анатолий Баранов Sputnik радиосига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
Йил сўзини танлашда маълум бир мамлакатнинг илмий ташкилотлари, хусусан, лексик бирликлар томонидан ифодаланган тушунчаларнинг аҳамиятига асосланади, дейди РФАнинг В.В. Виноградов номидаги Рус тили институти экспериментал лексикография бўлими мудири Анатолий Баранов. Ушбу мезонга кўра, Россияда 2022 йил сўзини аниқлаш жуда осон, деб ҳисоблайди у.
“Россияда йил сўзи, шубҳасиз, “махсус ҳарбий операция” бўлади, аммо бу бир сўз эмас, балки бир нечта. Агар биз бир сўз ҳақида гапирадиган бўлсак, бу “спецоперация” (махсус операция) ёки СВО (махсус ҳарбий операция бирикмасининг қисқартмаси) бўлади. Шунга қарамай, бу 2022 йилда содир бўлган энг муҳим воқеа”, - дея тушунтирди Баранов.
“Махсус операция” яна бир мезонга кўра – оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда фойдаланиш частотаси бўйича ҳам йил сўзига айланиши мумкин”, - деб давом этди мутахассис.
“Ўйлашимча, фойдаланиш частотаси бўйича ҳам, фойдаланиш кўлами бўйича ҳам “махсус операция” етакчи, аммо бу кейинроқ ҳисоблаб чиқилади (янги йил арафасида – таҳр.)”, - дейди Баранов.
Филологнинг сўзларига кўра, бу йил “махсус операция” билан фақат иккита от (туркумидаги сўз – таҳр.) рақобатлаша олади.
“Фақат “мобилизация” (сафарбарлик) ва “прилёт” (учиб келиш, бирор нарсанинг учиб келиб тушиши маъносида) “махсус операция” билан биринчи ўрин учун баҳслаша олади”, - дея Баранов ишонч билдирди.
У “учиб келиш” (прилёт) сўзини қўллаш хусусиятлари жорий йилда ўзгарганини қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0