Ўзбекистон Венгрияга қайси соҳаларда ҳамкорлик қилишни таклиф қилмоқда

© Пресс-служба Минсельхоза УзбекистанаМинистр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Джамшид Ходжаев
Министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Джамшид Ходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири венгриялик ҳамкорлар тажрибаси ва илғор технологияларини тадбиқ этиш мумкин бўлган бир қатор йўналишларни санаб ўтди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити доирасида Ўзбекистон-Венгрия қўшма бизнес форуми бўлиб ўтмоқда.
Форум икки давлат ўртасидаги сармоявий, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ўзаро муносабатни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган.
Форумда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва бошқалар иштирок этишяпти.

“Ўзбекистон ва Венгрия давлатлари ўртасидаги дўстона алоқалар туфайли икки томонлама ҳамкорлик мисли кўрилмаган чўққиларга етмоқда. Ўзаро савдо ҳажмларимиз жадал равишда ўсмоқда. 5 йил давомида 3 бараварга ошди. Қўшма корхоналар сони 15 тага етди ва инвестициялар ҳажми ошиб бормоқда. 2022 йилда 30 млн доллардан ошди”, - деди Ходжаев форумда сўзлаган нутқида.

У венгриялик ҳамкорларнинг тажрибаси ва илғор технологияларини тадбиқ этиш мумкин бўлган бир қатор йўналишларни санаб ўтди.
Хусусан, минерал ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарни ташкил этиш, автомобиль ишлаб чиқариш, фармацевтика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда катта имкониятлар бор.
Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ўз чиқишида форум икки томон бизнес вакиллари учун ҳар томонлама фойдали ҳамда манфаатли бўлишига ишонч билдирди.
Венгрия ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ҳам бугунги учрашувлар самарали бўлишига ишонишини айтди.

“Венгрия Епропа бўйича иқтисодиёти очиқ бўлган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу маънода Ўзбекистон таклиф этаётган лойиҳалар, турли имтиёзларни мамнунлик билан қабул қилишга, ҳамкорликда иш олиб боришга тайёрмиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар барқарор давом этишига ҳаракат қиламиз”, - деди Сийярто.

Форум давомида ўзбекистонлик тадбиркорлар Венгрия ташқи савдо ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги 60 дан ортиқ венгер компаниялари вакиллари билан музокараларни ўтказишади. Икки томонлама музокаралар натижасида инвестициявий ва савдо келишувлари имзоланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0