https://sputniknews.uz/20221110/oqituvchilarni-boshqa-ishlarga-jalb-qilish-qatiyan-taqiqlangan--xtv-29864223.html
Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланган – ХТВ
Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланган – ХТВ
Sputnik Ўзбекистон
Халқ таълими вазирлиги жойлардаги айрим раҳбарларнинг “ташаббуси” билан маълумотларни йиғиш жараёнига ўқитувчиларни жалб қилиш мутлақо тақиқланганлигини... 10.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-10T13:56+0500
2022-11-10T13:56+0500
2022-11-10T13:56+0500
жамият
ўқитувчилар
халқ таълими вазирлиги (хтв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22661407_0:268:3079:1999_1920x0_80_0_0_df7cdf1a02e9033ea3f5737f12e45a0d.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) ижтимоий тармоқларда тарқалган мактаб ўқитувчилари ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар тўғрисида маълумот йиғаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.Таъкидланишича, вазирлик томонидан ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасаларга ҳеч қандай алоҳида топшириқлар берилмаган.Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликлари қарори асосида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида шу умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.Унга кўра мактаб раҳбарияти ўз мактабига бириктирилган микроҳудудда яшаётган ва келгусида мактабга келиши мумкин бўлган болалар тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши керак.Қайд этилишича, бу жараён бугунги кунда электрон тизим орқали амалга оширилиб, бунинг учун мактаб педагоглари уйма-уй юриши зарурияти йўқ. Сўнгги 2 йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда (онлайн) амалга оширилмоқда.Президентнинг 2018 йил 14 августдаги тегишли қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳамда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланган.ХТВ барча мактаб директорлари ва педагог ходимларига уларнинг лавозим мажбуриятларига кирмайдиган ишларга жалб этиш қатъиян таъқиқланганлигини, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда Вазирликнинг 71-202-09-09 ишонч телефонига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам бу хабарга муносабат билдирди ва барча масъул шахслардан ушбу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилишни сўради.У ўқитувчиларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш ўта зарур деб ҳисоблаши ва мутасаддилардан уларнинг зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилишларини сўраган.Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари ҳозир мамлакатда таълим биринчи рақамли устувор масала экани ва ўқитувчиларга текин хизматкор ходим сифатида қарашга барҳам бериш шартлигини қайд этган.“Улар жамиятнинг энг ҳурматли ва ардоқли қатламига айланиши, бунинг учун барча бирдек ҳаракат қилиши зарур деб ҳисоблайман. Зеро фақат таълим, фақат ўқитувчилар ёрдамидагина биз тараққиётга эриша оламиз. Фарзандларимиз келажаги уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун ҳам устозларимизни эъзозлашимиз шарт!”, - дея хулоса қилган у.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0a/22661407_160:0:2891:2048_1920x0_80_0_0_e07842e8b02ca8f9a7799c1f53684466.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўқитувчилар, халқ таълими вазирлиги (хтв)
жамият, ўқитувчилар, халқ таълими вазирлиги (хтв)
Ўқитувчиларни бошқа ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланган – ХТВ
Халқ таълими вазирлиги жойлардаги айрим раҳбарларнинг “ташаббуси” билан маълумотларни йиғиш жараёнига ўқитувчиларни жалб қилиш мутлақо тақиқланганлигини эслатиб ўтган.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) ижтимоий тармоқларда тарқалган мактаб ўқитувчилари ҳудуддаги хонадонларда яшовчи мактаб ёшидаги болалар тўғрисида маълумот йиғаётгани ҳақидаги хабарга
муносабат билдирди. Таъкидланишича, вазирлик томонидан ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ва таълим муассасаларга ҳеч қандай алоҳида топшириқлар берилмаган.
Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига мувофиқ, мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликлари қарори асосида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида шу умумтаълим муассасаси томонидан рўйхатга олиш орқали амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Унга кўра мактаб раҳбарияти ўз мактабига бириктирилган микроҳудудда яшаётган ва келгусида мактабга келиши мумкин бўлган болалар тўғрисидаги маълумотга эга бўлиши керак.
Қайд этилишича, бу жараён бугунги кунда электрон тизим орқали амалга оширилиб, бунинг учун мактаб педагоглари уйма-уй юриши зарурияти йўқ. Сўнгги 2 йилдан буён Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда (онлайн) амалга оширилмоқда.
“Жойлардаги айрим раҳбарларнинг “ташаббуси” билан микроҳудуд бўйича маълумотларни йиғиш жараёнига педагог-ходимларни жалб қилиш ва уларни фаолиятига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш эса мутлақо тақиқланганлигини эслатиб ўтамиз”, - дейилади хабарда.
Президентнинг 2018 йил 14 августдаги тегишли қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳамда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш қатъиян тақиқланган.
ХТВ барча мактаб директорлари ва педагог ходимларига уларнинг лавозим мажбуриятларига кирмайдиган ишларга жалб этиш қатъиян таъқиқланганлигини, бу каби ҳолатлар юзага келган тақдирда Вазирликнинг 71-202-09-09 ишонч телефонига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам бу хабарга муносабат билдирди ва барча масъул шахслардан ушбу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилишни
сўради.У ўқитувчиларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқиш ўта зарур деб ҳисоблаши ва мутасаддилардан уларнинг зиммасига кераксиз ва ноқонуний вазифалар юклашни бас қилишларини сўраган.
“Ўқитувчиларнинг асосий вазифаси — фарзандларимизга билим бериш орқали мамлакатимиз келажагини таъминлашдир. Ўқитувчиларни ортиқча ишларга мажбур қилиш нафақат мактабга, балки Ўзбекистон келажагига ҳам зарар етказади”, - дейди Мирзиёева.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари ҳозир мамлакатда таълим биринчи рақамли устувор масала экани ва ўқитувчиларга текин хизматкор ходим сифатида қарашга барҳам бериш шартлигини қайд этган.
“Улар жамиятнинг энг ҳурматли ва ардоқли қатламига айланиши, бунинг учун барча бирдек ҳаракат қилиши зарур деб ҳисоблайман. Зеро фақат таълим, фақат ўқитувчилар ёрдамидагина биз тараққиётга эриша оламиз. Фарзандларимиз келажаги уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун ҳам устозларимизни эъзозлашимиз шарт!”, - дея хулоса қилган у.