Конго вазири Европани иккиюзламачиликда айблади

© Sputnik / Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишЖан-Клод Гакоссо, архивное фото
Жан-Клод Гакоссо, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2022
Oбуна бўлиш
Жан-Клод Гакоссо “дон келишуви” доирасида маҳсулотларнинг Африкага эмас, Европага ташилиши иккиюзламачилик эканини айтди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. “Дон келишуви” доирасида маҳсулотларнинг Африкага эмас, Европага ташилиши иккиюзламачиликдир, деди Конго ташқи ишлар вазири Жан-Клод Гакоссо РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.
“Биз Украина буғдойини ташийдиган кемаларнинг аксарияти, улар айтганидек, фалокат юз берадиган мамлакатлар портларига эмас, балки Европа портларига юборилганини билиб олдик... Бизнинг дунёмизда иккиюзламачилик кўп”, - дейди вазир.
Бироқ вазирнинг сўзларига кўра, африкаликлар очликдан ўлади, деган нутқ ташвиқот намунасидир. Гакоссо “озиқ-овқат келишувини” олқишлаб, Африка муаммоларига драматик тус бермасликка чақирди.
Жорий йилнинг 22 июль куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспорт қилишдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина донини жаҳон бозорига чиқарида Россиянинг ёрдамини кўзда тутувчи кўп томонлама битимлар имзоланди. Шартномалар Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланди.
Россия президенти Владимир Путин сентябрь ойи бошида Ғарб Украина донининг кўп қисмини Африкадаги муҳтож мамлакатларга эмас, балки ўз давлатларига олиб кетаётганини таъкидлади. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя “дон битимининг” Россия озиқ-овқат ва ўғитларини экспорт қилиш бўйича қисми ишламаётганини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0