https://sputniknews.uz/20221110/jarrohlar-askar-tanasidan-portlamay-qolgan-oqni-chiqarib-olishdi-29871894.html
Жарроҳлар аскар танасидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди
Жарроҳлар аскар танасидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди
Sputnik Ўзбекистон
Белгород шаҳар шифохонасида жарроҳлар бронежилет кийиб операция ўтказишди. Улар аскар танасидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди. 10.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-10T20:45+0500
2022-11-10T20:45+0500
2023-04-05T18:41+0500
видео
мултимедиа
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29873529_123:0:2356:1256_1920x0_80_0_0_5f358347242566cdebcfb8f27a2048c5.png
ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Россиялик жарроҳлар аскар кўкрагидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.П. В. Мандрик номидаги Марказий ҳарбий клиник госпитал ҳарбий жарроҳлар бригадаси махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган россиялик ҳарбий кўкрагидан портламаган ўқни чиқариб олишди. Шифокорлар операцияни бронежилетда амалга оширишди. Жарроҳлар яраланган кичик сержантни Белгород вилоятидаги туман поликлиникасида операция қилишган.Госпитал жарроҳи, подполковник Дмитрий Кимнинг сўзларига кўра, ўқ-дори аорта ва остки вена ўртасида жойлашган бўлган. У портлаш ёки шикастланиш чоғида ўлимга олиб келувчи қон кетишига сабаб бўлиши мумкин эди. Шу боис жойида операция қилишга қарор қилинган.Ярадорнинг сўзларига кўра, у нима бўлганини ҳатто тушунмаган. Зирҳли кийим четига теккан зарбани сезган. Ҳушидан кетмаган, шу тарзда ҳаракатланишда давом этган.Ҳозир бемор Москвада даволанмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29873529_402:0:2077:1256_1920x0_80_0_0_bc7b6c7c3e23b482e227670c9e7ebd01.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, мултимедиа, видео, россия
видео, мултимедиа, видео, россия
Жарроҳлар аскар танасидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди
20:45 10.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Белгород шаҳар шифохонасида жарроҳлар бронежилет кийиб операция ўтказишди. Улар аскар танасидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Россиялик жарроҳлар аскар кўкрагидан портламай қолган ўқни чиқариб олишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
П. В. Мандрик номидаги Марказий ҳарбий клиник госпитал ҳарбий жарроҳлар бригадаси махсус ҳарбий операцияда иштирок этаётган россиялик ҳарбий кўкрагидан портламаган ўқни чиқариб олишди. Шифокорлар операцияни бронежилетда амалга оширишди.
Жарроҳлар яраланган кичик сержантни Белгород вилоятидаги туман поликлиникасида операция қилишган.
Госпитал жарроҳи, подполковник Дмитрий Кимнинг сўзларига кўра, ўқ-дори аорта ва остки вена ўртасида жойлашган бўлган. У портлаш ёки шикастланиш чоғида ўлимга олиб келувчи қон кетишига сабаб бўлиши мумкин эди. Шу боис жойида операция қилишга қарор қилинган.
Ярадорнинг сўзларига кўра, у нима бўлганини ҳатто тушунмаган. Зирҳли кийим четига теккан зарбани сезган. Ҳушидан кетмаган, шу тарзда ҳаракатланишда давом этган.
“Жарроҳ мени операция қилишга қарор қилди. Қарши эдим, уларга зарар етишини истамасдим. Худо кўрсатмасин, портлаб кетса нима бўларди. Жарроҳлар зирҳли кийимни кийишди. Мени операция қилган жарроҳга бутун умр миннатдорман. Жуда жасур одам. Мана ҳақиқий қаҳрамон”, - дейди ҳарбий.
Ҳозир бемор Москвада даволанмоқда.