https://sputniknews.uz/20221110/italiya-ukrainaga-qurol-etkazib-berishni-toxtatdi-29870861.html
Италия Украинага қурол етказиб беришни тўхтатди
Италия Украинага қурол етказиб беришни тўхтатди
Sputnik Ўзбекистон
мудофаа вазири Гуидо Крозетто музокараларни можарони ҳал қилишнинг ягона тўғри ечими деб атаган. 10.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-10T18:44+0500
2022-11-10T18:44+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
владимир путин
италия
украина
нато
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26137871_0:0:3318:1866_1920x0_80_0_0_91f2524e28df9ce240dee9529930ff42.jpg
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Италия Украинага етказиб бериш учун янги қурол-яроғ тайёрламаяпти. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Гуидо Крозетто маълум қилди.Крозетто ҳарбий ёрдам парламентдаги кўпчилик томонидан маъқулланган резолюция доирасида амалга оширилаётганини эслатди.Бироқ у расмийлар ёндашувни қайта кўриб чиқиши мумкинлигини истисно этмади. Крозетто музокараларни можарони ҳал қилишнинг ягона тўғри ечими деб атади.Италия ноябрь ойи ўрталарида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича янги фармон қабул қилиши мумкин, деб ёзади “la Repubblica” газетаси. “Il Messaggero” эса ҳукумат манбаларига таяниб, Рим олтинчи ёрдам пакетини музлатиб қўйганини айтди.Россия Киев режимига қурол етказиб беришда иштирок этган барча давлатларга дипломатик нота юборган.Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/0d/26137871_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_97f2c61edcbd6887d4ef78854a5aeccc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, владимир путин, италия, украина, нато, россия
дунёда, владимир путин, италия, украина, нато, россия
Италия Украинага қурол етказиб беришни тўхтатди
18:44 10.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) мудофаа вазири Гуидо Крозетто музокараларни можарони ҳал қилишнинг ягона тўғри ечими деб атаган.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Италия Украинага етказиб бериш учун янги қурол-яроғ тайёрламаяпти. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Гуидо Крозетто маълум
қилди.
“Биз олтинчи пакетни тайёрламаяпмиз ва Украинага ракеталар етказиб бериш ҳақида гапирмаяпмиз. Келажакда НAТО ва Европа Иттифоқи доирасида Украинага кейинги ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича янги буйруқ бўлишини истисно қилмайман, аммо ҳозирча биз аввалги ҳукумат ваъда қилган қурол-яроғларни етказиб беришни якунлаяпмиз”, - деди у.
Крозетто ҳарбий ёрдам парламентдаги кўпчилик томонидан маъқулланган резолюция доирасида амалга оширилаётганини эслатди.
“Бизда 31 декабргача ҳарбий таъминот бўйича қарор қабул қилиш имконини берувчи асос бор”, деди мудофаа вазири.
Бироқ у расмийлар ёндашувни қайта кўриб чиқиши мумкинлигини истисно этмади. Крозетто музокараларни можарони ҳал қилишнинг ягона тўғри ечими деб атади.
“Мен можаро бошиданоқ томонлар ўртасида мулоқот зарурлиги ҳақида гапирдим. Урушни тўхтатиш, музокаралар столига ўтириш ва тинчликка эришиш керак”, - дея хулоса қилди вазир.
Италия ноябрь ойи ўрталарида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича янги фармон қабул қилиши мумкин, деб ёзади “la Repubblica” газетаси. “Il Messaggero” эса ҳукумат манбаларига таяниб, Рим олтинчи ёрдам пакетини музлатиб қўйганини айтди.
Россия Киев режимига қурол етказиб беришда иштирок этган барча давлатларга дипломатик нота юборган.
Россия 24 февралдан буён денацификация ва демилитаризация мақсадида Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Владимир Путин унинг асосий вазифаси сифатида “Киев режими томонидан саккиз йил давомида хўрлашлар, геноцидларга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.