https://sputniknews.uz/20221109/yil-boshidan-buyon-toshkentga-bir-milliondan-ortiq-turist-kelgan-29823370.html
Йил бошидан буён Тошкентга бир миллиондан ортиқ турист келган
Йил бошидан буён Тошкентга бир миллиондан ортиқ турист келган
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу йилнинг 9 ойи давомида пойтахтда 45та янги меҳмонхона, 69та хостел, 20та оилавий меҳмон уйлари ишга тушган. 09.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-09T12:28+0500
2022-11-09T12:28+0500
2022-11-09T12:28+0500
туризм
тошкент
туризм ва маданий мерос вазирлиги
меҳмонхона
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19565113_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_4de6da11fa9be00c3859228f34691f7e.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. 2022 йилнинг 9 ойи давомида Тошкентга 1 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Туризм ва маданий меърос бўйича матбуот котиби Алишер Мирзажалилов маълум қилди.Хорижий сайёҳларга кўрсатилган хизматлар миқдори ҳам ўтган йилга нисбатан икки баравар ошган. Хусусан 2021йилнинг мос даврида ушбу кўрсатгич $ 113,3 млн.ни ташкил қилган бўлса, бу йилда – $226,8 млн.га етган.Тошкентда, шунингдек, туризм инфратузилмаси ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Ушбу йилнинг 9 ойи давомида пойтахтда 45та янги меҳмонхона, 69та хостел, 20та оилавий меҳмон уйлари ишга тушди. Шу тариқа Тошкентда меҳмонхоналар умумий сони 681тага, хоналар сони 15 976та ва ётоқ ўринлар сони 34 272 тага етди.Ундан ташқари шаҳарда туристик йўллар инфратузилмаси ҳам яхшиланмоқда. Жумладан 300га яқин туристик йўл кўрсатгичлар ўрнатилди, 3000 та нуқтада бепул Wi-Fi алоқаси ташкил этилди.Шунингдек, Тошкентда туризм ва гастрономик кўчалар ҳам ташкил этилмоқда. Айни дамда Шайхонтохур туманининг Абдулла Қодирий кўчасида туристик пиёдалар кўчаси ташкил этиш мақсадида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/06/19565113_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_7b6cc669e4ad37ca9de70c1efc32e871.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, тошкент, туризм ва маданий мерос вазирлиги, меҳмонхона, иқтисод
туризм, тошкент, туризм ва маданий мерос вазирлиги, меҳмонхона, иқтисод
Йил бошидан буён Тошкентга бир миллиондан ортиқ турист келган
Ушбу йилнинг 9 ойи давомида пойтахтда 45та янги меҳмонхона, 69та хостел, 20та оилавий меҳмон уйлари ишга тушган.
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. 2022 йилнинг 9 ойи давомида Тошкентга 1 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Туризм ва маданий меърос бўйича матбуот котиби Алишер Мирзажалилов маълум қилди.
Пойтахтга ташриф буюрган 1, 040 млн.нафар туристларнинг 575,4 минг нафари маҳаллий сайёҳлар бўлса, қолган 464,8 минги – хорижий сайёҳлардир. Хорижий сайёҳлар орасида энг кўп меҳмон Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркиядан келган.
Хорижий сайёҳларга кўрсатилган хизматлар миқдори ҳам ўтган йилга нисбатан икки баравар ошган. Хусусан 2021йилнинг мос даврида ушбу кўрсатгич $ 113,3 млн.ни ташкил қилган бўлса, бу йилда – $226,8 млн.га етган.
Тошкентда, шунингдек, туризм инфратузилмаси ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Ушбу йилнинг 9 ойи давомида пойтахтда 45та янги меҳмонхона, 69та хостел, 20та оилавий меҳмон уйлари ишга тушди. Шу тариқа Тошкентда меҳмонхоналар умумий сони 681тага, хоналар сони 15 976та ва ётоқ ўринлар сони 34 272 тага етди.
Ундан ташқари шаҳарда туристик йўллар инфратузилмаси ҳам яхшиланмоқда. Жумладан 300га яқин туристик йўл кўрсатгичлар ўрнатилди, 3000 та нуқтада бепул Wi-Fi алоқаси ташкил этилди.
Шунингдек, Тошкентда туризм ва гастрономик кўчалар ҳам ташкил этилмоқда. Айни дамда Шайхонтохур туманининг Абдулла Қодирий кўчасида туристик пиёдалар кўчаси ташкил этиш мақсадида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.