Владимир Норов Қозоғистон янги элчисини қабул қилди

© МИД УзбекистанаВладимир Норов принял нового посла Казахстана Бейбута Атамкулова
Владимир Норов принял нового посла Казахстана Бейбута Атамкулова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. Кеча, 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Бейбут Атамқуловни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув элчининг вазирга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. Вазир элчини лавозимга киришиши билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга интилиши алоҳида таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган “Қозоғистонда Ўзбекистон маданияти кунлари”га тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди. Халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Шунингдек, ўзаро товар айирбошлашнинг жадал ўсиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, саноат, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга тайёр экани маълум қилинди.
“Олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди. Режалаштирилган ташрифлар ва қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш, шунингдек, Қозоғистон делегациясининг Туркий давлатлар ташкилоти саммити, Самарқандда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари учрашуви ҳамда “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” ўзаро боғлиқлик конференциясида иштирок этиши юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Бейбут Атамқулов жорий йилнинг 31 октябрь куни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланган эди.
Бейбут Атамкулов 1964 йил 19 май куни Олмаота вилоятида туғилган. В.Ленин номидаги Қозоғистон политехника институти, Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт ва молия университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди.
2006 йилдан буён Қозоғистон ТИВ тизимида ишлаб келади. 2010-2012 йилларда Қозоғистоннинг Малайзиядаги элчиси бўлган. Шунингдек, у Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими, Қозоғистон саноат мудофааси ваа аэрокосмик вазирлиги раҳбари бўлган.
2018-2019 йилларда Қозоғистон ТИВ вазири лавозимини эгаллаган. 2019 йилдан буён Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири сифатида ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0