Самарқанд ва Санкт-Петербург ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди
12:40 09.11.2022 (янгиланди: 17:36 09.11.2022)
© Хокимият Самаркандской областиСамарканд посетила делегация из Санкт-Петербурга во главе с губернатором Бегловым
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегация вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Санкт-Петербург губернаторининг Самарқандга ташрифи доирасида бир қатор ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов бошчилигидаги делегация вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан учрашди. Унда келгусида Самарқанд ва Санкт-Петербург ўртасида амалга ошириладиган ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
© Хокимият Самаркандской областиСамарканд посетила делегация из Санкт-Петербурга во главе с губернатором Бегловым
Самарканд посетила делегация из Санкт-Петербурга во главе с губернатором Бегловым
Учрашувда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва Санкт-Петербург ҳукумати ўртасида 2022-2026 йилларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси имзоланди.
Санкт-Петербург губернатори Александр Бегловнинг сўзларига кўра, ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича барча имкониятлар мавжуд.
© Хокимият Самаркандской областиСамарканд посетила делегация из Санкт-Петербурга во главе с губернатором Бегловым
Самарканд посетила делегация из Санкт-Петербурга во главе с губернатором Бегловым
"Ҳудудларимизнинг бундан кейинги қўшма қадамлари Самарқанд вилояти ва Санкт-Петербург ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитасида тўлиқ ўз ифодасини топган. Ушбу ҳужжатда меҳнат, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича ҳаракатларимиз батафсил баён этилган”, - дейди Александр Беглов.
Учрашувда шунингдек, икки мамлакатнинг кутубхона марказлари ва миграция соҳасида ҳамкорлик қилишга ҳам келишиб олинди.
Қуйидагилар ўртасида меморандумлар имзоланди:
А.Пушкин номидаги Самарқанд вилояти Ахборот-кутубхона маркази ва В.Маяковский номидаги Санкт-Петербург шаҳар марказий кутубхонаси ;
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси.
Делегациянинг Самарқанддаги ташрифи давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Санкт Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов бошчилигида катта делегация Ўзбекистонда бўлиб турибди. Ташриф давомида делегация аъзолари, президент Шавкат Мирзиёев, Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев билан учрашишди.
Санкт-Петербург делегацияси таркибига турли соҳалар - меҳнат миграциясини ташкил этишдан тортиб, ёғочга ишлов бериш ва мебель ишлаб чиқаришгача бўлган муассаса ва корхоналар вакиллари киради.