https://sputniknews.uz/20221109/politico-aqsh-zelenskiyni-rossiya-bilan-muzokara-pozitsiyasini-ozgartirishga-undadi--29844122.html
“Politico”: АҚШ Зеленскийни Россия билан музокара позициясини ўзгартиришга ундади
“Politico”: АҚШ Зеленскийни Россия билан музокара позициясини ўзгартиришга ундади
Sputnik Ўзбекистон
Украина президенти Москва билан музокараларни бошлаш учун қўйган айрим шартларидан воз кеча бошлади. 09.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-09T19:46+0500
2022-11-09T19:46+0500
2023-04-05T18:41+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ақш
владимир зеленский
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25987607_0:528:2595:1988_1920x0_80_0_0_96963b4d5ddd7d1450280ebfd43340a1.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. АҚШ маъмурияти Украина президенти Владимир Зеленскийдан Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиш мумкин эмаслиги хусусидаги бандни мулоқотни бошлаш шартлари рўйхатидан олиб ташлашга ундаяпти. Бу ҳақда “Politico” газетаси ўз манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.Нашрнинг таъкидлашича, 7 ноябрь куни Зеленский Москва билан музокараларни бошлаш учун бешта шартни санаб ўтган, улар орасида Путин билан музокара ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. “Politico”нинг ёзишича, позициянинг ўзгариши “АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг юмшоқ турткиси билан бевосита боғлиқ”.“Politico” маълумотларига кўра, Зеленский Киев ва Вашингтон ўртасидаги узоқ давом этган музокаралардан сўнг, жумладан, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг Украинага ташрифи чоғида ўз ёндашувини юмшатган. АҚШ расмийлари Зеленскийдан музокаралар бўйича ўз позициясини ўзгартиришни тўғридан-тўғри сўрамаган, бироқ Киев бутун дунёга можарони тинч йўл билан тугатишга тайёрлигини кўрсатиши кераклигини билдирган. Нашр манбаларидан бирининг айтишича, Вашингтон музокаралар зудлик билан бошланиши керак деб ҳисобламайди.Россия Украинага музокаралар учун шарт қўймайди – РуденкоЭслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия раҳбарияти ҳамон Украина бўйича музокараларга тайёр эканини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Россия Ғарб расмийлари Москва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда вазиятни юмшатиш бўйича суҳбат ташкил этишни таклиф қилса, уларни тинглашга тайёр.Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилганидан сўнг Ғарб Россияга қарши кенг кўламли санкциялар киритди ва қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб бериш ҳажмини миллиардлаб долларга оширди.Москва бир неча бор Ғарб қуролларини етказиб бериш Украинадаги можарони узайтиришини ва қурол ортилган транспорт воситалари Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/07/25987607_0:102:2595:2048_1920x0_80_0_0_092d4822711ed8493ef5da170609feb6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, владимир зеленский, россия
ақш, владимир зеленский, россия
“Politico”: АҚШ Зеленскийни Россия билан музокара позициясини ўзгартиришга ундади
19:46 09.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Украина президенти Москва билан музокараларни бошлаш учун қўйган айрим шартларидан воз кеча бошлади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. АҚШ маъмурияти Украина президенти Владимир Зеленскийдан Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиш мумкин эмаслиги хусусидаги бандни мулоқотни бошлаш шартлари рўйхатидан олиб ташлашга ундаяпти. Бу ҳақда “Politico” газетаси ўз манбаларига таянган
ҳолда ёзмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, 7 ноябрь куни Зеленский Москва билан музокараларни бошлаш учун бешта шартни санаб ўтган, улар орасида Путин билан музокара ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. “Politico”нинг ёзишича, позициянинг ўзгариши “АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг юмшоқ турткиси билан бевосита боғлиқ”.
“Politico” маълумотларига кўра, Зеленский Киев ва Вашингтон ўртасидаги узоқ давом этган музокаралардан сўнг, жумладан, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг Украинага ташрифи чоғида ўз ёндашувини юмшатган. АҚШ расмийлари Зеленскийдан музокаралар бўйича ўз позициясини ўзгартиришни тўғридан-тўғри сўрамаган, бироқ Киев бутун дунёга можарони тинч йўл билан тугатишга тайёрлигини кўрсатиши кераклигини билдирган. Нашр манбаларидан бирининг айтишича, Вашингтон музокаралар зудлик билан бошланиши керак деб ҳисобламайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия раҳбарияти ҳамон Украина бўйича музокараларга тайёр эканини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Россия Ғарб расмийлари Москва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда вазиятни юмшатиш бўйича суҳбат ташкил этишни таклиф қилса, уларни тинглашга тайёр.
Россия президенти Владимир Путин 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилганидан сўнг Ғарб Россияга қарши кенг кўламли санкциялар киритди ва қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб бериш ҳажмини миллиардлаб долларга оширди.
Москва бир неча бор Ғарб қуролларини етказиб бериш Украинадаги можарони узайтиришини ва қурол ортилган транспорт воситалари Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.