Медведев АҚШдаги сайловлар натижасига муносабат билдирди

© Sputnik / Екатерина Штукина / Медиабанкка ўтишДмитрий Медведев
Дмитрий Медведев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг фикрича, сайловлар дунёда АҚШ сиёсатини қўллаб-қувватлаш камайиб бораётганини ва “Байден бобонинг одатий дунёси учиб кетаётганини” намойиш қилган.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШдаги сайлов натижаларига муносабат билдирар экан, улар дунёда АҚШ сиёсатини қўллаб-қувватлаш камайиб бораётганини ва “Байден бобонинг одатий дунёси учиб кетаётганини” намойиш қилишини айтди.
“АҚШдаги сайловларнинг биринчи натижалари ва яшил украин йўлбошчисининг яшил ювилмаган футболкадаги ваҳимали “ультиматуми” Байден бобонинг таниш дунёси учиб кетаётганини, дунёда АҚШ курсини қўллаб-қувватлаш камайиб бораётганини, қайсар “гетьман”га ишонч билдириш катта хато бўлганини тасдиқлайди”, - деб ёзди Медведев ўзининг Telegram каналида.
Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари ўз постига “Мен баъзи такаббур давлатлар ва уларнинг чўчқачалари биздан юз ўгирди деб ёзган эдим. Аммо бутун дунё улар билан жўрлашиб хурулламаяпти”, - деган ёзувли сурат қўйган.
Сешанба куни АҚШда оралиқ сайловлар бўлиб ўтди. Вакиллар палатасидаги республикачилар етакчиси Кевин Маккарти сайлов натижаларидан кейин палата ўз партияси назорати остида қайтишига ишонч билдирди. NBC телеканали прогнозига кўра, Республикачилар партияси вакиллари Вакиллар палатасида 219, демократлар эса 216 ўринга эга бўлади.
Янгиликлар лентаси
0