Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг таълим тизимида раҳбар бўлиши чекланади

© SputnikШкола №30 в Бухаре готовится принять учеников
Школа №30 в Бухаре готовится принять учеников - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Халқ таълими вазирлиги муқаддам судланган шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинланишини тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг халқ таълими тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши чекланади. Бу бўйича Халқ таълими вазирлиги “Таълим тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритиш мақсадида ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг мақсади жиноий жавобгарликка тортилган шахсларнинг халқ таълими тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланишини чеклашдан иборат.
Қуйидагилар умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади:
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
психиатрия ёки наркалогия муассасаларида ҳисобда турган шахслар;
умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;
қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;
жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.
Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш давомида Белорусь, Грузия, Россия, Франция ва Қозоғистон тажрибаси ўрганилди.
Мазкур қонун лойиҳаси президентнинг ПФ-134-сонли фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурининг 10-позицияси ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0