https://sputniknews.uz/20221109/iqbol-mirzo-maktablarda-chaqiruvgacha-tayyorgarlikni-kuchaytirishni-taklif-qildi-29822979.html
Иқбол Мирзо мактабларда чақирувгача тайёргарликни кучайтиришни таклиф қилди
Иқбол Мирзо мактабларда чақирувгача тайёргарликни кучайтиришни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари ўзбек мактаб ўқувчиларининг чақирувгача бўлган тайёргарлигини кучайтириш зарурлигини... 09.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-09T11:30+0500
2022-11-09T11:30+0500
2022-11-09T11:34+0500
жамият
депутат
мактаб
ўқувчилар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/907/34/9073493_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_278984642a1aeaebc786bcb9e4697209.png
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, депутат, Ўзбекистон халқ шоири Иқболжон Мирзаалиев (Иқбол Мирзо) мактаб ўқувчиларини чақирувгача бўлган тайёргарликни кучайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.Депутатнинг маълум қилишича, бундан 10 йил аввал республика Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мутахассислар етишмаслиги сабабли республика мактабларида чақирувгача бўлган дастлабки тайёргарлик фанини қониқарсиз деб топган.Депутат мазкур фан ўсмирларни урушга тайёрлаш эмас, балки қизиқарли дарс эканлигини таъкидлади.Унинг қўшимча қилишича, гап мактабларда қурол тарқатиш ҳақида умуман кетаётгани йўқ.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/907/34/9073493_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_ea504e182a2302cfdd57be677f9a274e.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, депутат, мактаб, ўқувчилар
жамият, депутат, мактаб, ўқувчилар
Иқбол Мирзо мактабларда чақирувгача тайёргарликни кучайтиришни таклиф қилди
11:30 09.11.2022 (янгиланди: 11:34 09.11.2022) Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари ўзбек мактаб ўқувчиларининг чақирувгача бўлган тайёргарлигини кучайтириш зарурлигини тушунтирди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, депутат, Ўзбекистон халқ шоири Иқболжон Мирзаалиев (Иқбол Мирзо) мактаб ўқувчиларини чақирувгача бўлган тайёргарликни кучайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда
Sputnik мухбири хабар берди.
Депутатнинг маълум қилишича, бундан 10 йил аввал республика Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мутахассислар етишмаслиги сабабли республика мактабларида чақирувгача бўлган дастлабки тайёргарлик фанини қониқарсиз деб топган.
"Умуман олганда, бу фанга кам эътибор қаратилган. Ҳозир мактабларнинг атиги 3 фоизида тўлиқ ҳарбий тайёргарлик учун зарур жиҳозлар мавжуд. Кўпгина бошқа мактабларда ҳаттоки саф тортиш майдончалари ҳам йўқ", - дейди Мирзо.
Депутат мазкур фан ўсмирларни урушга тайёрлаш эмас, балки қизиқарли дарс эканлигини таъкидлади.
“Ҳар қандай ўсмир Ватан ҳимоячиси бўлиб улғайиши, қўлида қурол тута билиши керак. Афсуски, менинг сўзларимни нотўғри талқин қилишмоқда. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилгунга қадар бошланғич ўқув машғулотларида ҳеч қандай ёмон нарса йўқ. Эртага йигитларнинг армияда хизмат қилишлари осон бўлади. Ушбу фан инсон хулқ-атворини шакллантиради. Бу унга эркаклик туйғусини сингдиради, тартиб-интизомга, ор-номусга ўргатади”, - дейди депутат.
Унинг қўшимча қилишича, гап мактабларда қурол тарқатиш ҳақида умуман кетаётгани йўқ.
“Мен ҳар қандай зўравонликларга қаршиман, мен биринчи навбатда таълим-тарбия ҳақида гапираман”, - дея хулоса қилди Иқбол Мирзо .