Ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар учун марказлар ташкил этилади - тафсилотлар

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЭлектрометаллургический завод
Электрометаллургический завод  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Маҳаллаларда хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаган тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилади. Бу ҳақида Ҳукуматнинг 650–сонли қарори билан тасдиқланган низомда назарда тутилган.
Низомга кўра, маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари ҳар бир маҳаллада ташкил этилади ва юридик шахс ҳисобланмайди.
Марказларда битта ижтимоий лойиҳа доирасида 20 нафаргача хотин-қизларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида бандлиги таъминланадиган ҳар бир ишсиз хотин-қиз учун тадбиркорларга 3 миллион сўмгача давлат гранти ажратилади.
Давлат гранти қуйидаги аёллар учун ажратилади:
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га, шунингдек “Аёллар дафтари”га киритилган;
ишсиз, айниқса, қишлоқ жойларда бола тарбияси билан шуғулланаётган;
хорижий меҳнат миграциясидан қайтиб келган;
ногиронлиги бўлган меҳнатга лаёқатли ишсиз;
норасмий бандликни қисқартириш мақсадида кундалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, даромад топаётган;
одам савдосидан ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, мушкул иқтисодий аҳволга тушиб қолган;
умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларини тугатган, ОТМга ўқишга кира олмаган ёки олий таълимда ўқиш учун имконияти бўлмаган ишсиз хотин-қизлар;
муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган, профилактик рўйхатга олинган, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтиб келган хотин-қизлар.
Давлат гранти хотин-қизларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашишга қаратилган лойиҳалар учун берилади.
Янгиликлар лентаси
0