https://sputniknews.uz/20221109/dekabr-oyidan-mchjning-tasis-shartnomasini-davlat-royxatidan-otkazish-bekor-qilinadi---29820746.html
Декабрь ойидан МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади
Декабрь ойидан МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Президент имзолаган янги қарор билан 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади ... 09.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-09T11:44+0500
2022-11-09T11:44+0500
2022-11-09T11:44+0500
жамият
янги қарор
корхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23833223_0:154:3093:1893_1920x0_80_0_0_03d5b49cea7238e9c0a5b2c9bf975376.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбеситонда масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ–415-сонли қарорда назарда тутилган.Қарорга мувофиқ, 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида қуйидаги талаблар бекор қилинади.Ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.2023 йил 1 апрелдан эса МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади. Пулсиз ҳиссалар баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас.Юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.2023 йил 1 июлдан хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да эълон қилинади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/07/23833223_180:0:2911:2048_1920x0_80_0_0_862c4d4585fd986c0c4dd446c64783d2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, янги қарор, корхона
жамият, янги қарор, корхона
Декабрь ойидан МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади
Президент имзолаган янги қарор билан 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади - тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбеситонда масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади. Бу ҳақида президент томонидан қабул қилинган ПҚ–415-сонли қарорда назарда
тутилган. Қарорга мувофиқ, 1 декабрдан тижорат ташкилотлари фаолиятида қуйидаги талаблар бекор қилинади.
Ташкилотларда ички аудитни ташкил этиш:
масъулияти чекланган жамиятлар;
активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
масъулияти чекланган жамиятлар;
активларининг баланс қиймати БҲМнинг 100 минг баробаридан кам, давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
МЧЖнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
МЧЖнинг вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тасдиқлаш;
МЧЖда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг камида 15 фоизи этиб белгилаш.
Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият шаклида юридик шахс ташкил этиш тўхтатилади.
2023 йил 1 апрелдан эса МЧЖ устав фондига қўшиладиган, қиймати БҲМнинг 10 минг бараваридан кўп пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади. Пулсиз ҳиссалар баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас.
Юридик шахслар қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади.
2023 йил 1 июлдан хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да эълон қилинади.