https://sputniknews.uz/20221109/aqsh-va-rossiya-yaqin-haftalarda-snv-3-boyicha-uchrashuv-otkazishi-mumkin--oav--29823902.html
AҚШ ва Россия яқин ҳафталарда СНВ-3 бўйича учрашув ўтказиши мумкин – ОАВ
AҚШ ва Россия яқин ҳафталарда СНВ-3 бўйича учрашув ўтказиши мумкин – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
“Bloomberg” агентлигининг манбаларга таяниб хабар беришича, учрашув Қоҳирада бўлиб ўтиши мумкин. 09.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-09T13:52+0500
2022-11-09T13:52+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
ақш
қоҳира
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/01/22047658_0:179:3007:1870_1920x0_80_0_0_05ab29bef4a092af0c5e2ba010fdaba0.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ва Россия яқин ҳафталарда Стратегик ҳужумкор қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартнома (СНВ-3) доирасида текширувларни қайта бошлаш учун учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.Давлат департаменти вакили агентликка СНВ-3 икки томонлама маслаҳат комиссиясининг йиғилиши тайёрланаётганини тасдиқлади, бироқ у қачон ва айнан қаерда ўтказилишини айтишдан бош тортди. Бироқ, у Женевада ўтказилмаслигини таъкидлади.“Bloomberg” агентлигининг манбаларга таяниб хабар беришича, учрашув Қоҳирада бўлиб ўтиши мумкин.ДСНВ-3 – AҚШ-Россия ўртасидаги ягона ядровий қурол устидан назорат режими Жо Байден маъмурияти томонидан беш йилга узайтирилди, унинг муддати 2026 йилда тугайди. Россия ва Қўшма Штатлар ядро қуролини чеклаш бўйича бўлажак шартнома параметрлари бўйича келиша бошлади, бироқ Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин мулоқотни тўхтатди. AҚШ Давлат департаментида таъкидланишича, Вашингтон Россия Федерацияси билан стратегик мулоқотнинг янги босқичи имкониятларини кўриб чиқишга тайёр.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/01/22047658_137:0:2868:2048_1920x0_80_0_0_31a753da72fc67fc13bab163a809151c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, қоҳира, россия
дунёда, ақш, қоҳира, россия
AҚШ ва Россия яқин ҳафталарда СНВ-3 бўйича учрашув ўтказиши мумкин – ОАВ
13:52 09.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) “Bloomberg” агентлигининг манбаларга таяниб хабар беришича, учрашув Қоҳирада бўлиб ўтиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари ва Россия яқин ҳафталарда Стратегик ҳужумкор қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартнома (СНВ-3) доирасида текширувларни қайта бошлаш учун учрашув ўтказиши мумкин. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар
бермоқда. “Россия ва Қўшма Штатлар яқин ҳафталарда СНВ-3 доирасида ядровий қурол объектларини текширишни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилиш учун учрашишни режалаштирмоқда”, дейилади агентлик хабарида.
Давлат департаменти вакили агентликка СНВ-3 икки томонлама маслаҳат комиссиясининг йиғилиши тайёрланаётганини тасдиқлади, бироқ у қачон ва айнан қаерда ўтказилишини айтишдан бош тортди. Бироқ, у Женевада ўтказилмаслигини таъкидлади.
“Bloomberg” агентлигининг манбаларга таяниб хабар беришича, учрашув Қоҳирада бўлиб ўтиши мумкин.
ДСНВ-3 – AҚШ-Россия ўртасидаги ягона ядровий қурол устидан назорат режими Жо Байден маъмурияти томонидан беш йилга узайтирилди, унинг муддати 2026 йилда тугайди. Россия ва Қўшма Штатлар ядро қуролини чеклаш бўйича бўлажак шартнома параметрлари бўйича келиша бошлади, бироқ Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин мулоқотни тўхтатди. AҚШ Давлат департаментида таъкидланишича, Вашингтон Россия Федерацияси билан стратегик мулоқотнинг янги босқичи имкониятларини кўриб чиқишга тайёр.