https://sputniknews.uz/20221109/aqsh-ukraina-va-rossiya-muzokaralari-haqida-gapira-boshlaganining-sababi-malum-boldi---oav-29838207.html
AҚШ Украина ва Россия музокаралари ҳақида гапира бошлаганининг сабаби маълум бўлди - ОАВ
AҚШ Украина ва Россия музокаралари ҳақида гапира бошлаганининг сабаби маълум бўлди - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Нашрнинг ёзишича, AҚШнинг пировард мақсади можаронинг чексиз давом этиши. 09.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-09T18:58+0500
2022-11-09T18:58+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
ақш
украина
жо байден
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23627889_0:123:3207:1927_1920x0_80_0_0_2b652213a6f31fa811390175be811e55.jpg
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Жо Байден маъмурияти аслида Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишдан манфаатдор эмас ва ундан фақат Россия ва Европани заифлаштириш учун фойдаланмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг “Global Times” нашри ёзмоқда.Муаллифларнинг фикрича, республикачиларнинг Украинани қўллаб-қувватлашни қисқартириши ҳақидаги пост AҚШдаги оралиқ парламент сайловлари олдидан атайлаб қилинган, Оқ уй аралашуви туфайли Киев ва Москва ўртасидаги музокаралар барбод бўлиши мумкин экан, Европа иттифоқчиларининг иқтисодий ва энергетик инқирозга қарамай, Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва оширишдан бошқа чораси қолмайди.Нашрнинг ёзишича, AҚШнинг пировард мақсади можаронинг чексиз давом этиши. Украина ҳам Россияни, ҳам Европани йўқ қилиш учун пиёда сифатида қурбон қилинади ва бу орада Вашингтон нисбатан зарар кўрмайди.“The Washington Post” газетаси мунозаралардан хабардор одамларга таяниб, AҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина раҳбариятидан Россия билан музокараларга очиқлик кўрсатишни сўраганини ёзди. “The Wall Street Journal” газетаси эса ўз манбаларига таяниб, AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан сўнгги ойларда Россия президентининг ташқи ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан махфий музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1d/23627889_238:0:2969:2048_1920x0_80_0_0_0a502f5e9c0a10549d003cd7220f6cfc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, украина, жо байден, россия
дунёда, ақш, украина, жо байден, россия
AҚШ Украина ва Россия музокаралари ҳақида гапира бошлаганининг сабаби маълум бўлди - ОАВ
18:58 09.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Нашрнинг ёзишича, AҚШнинг пировард мақсади можаронинг чексиз давом этиши.
ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Жо Байден маъмурияти аслида Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишдан манфаатдор эмас ва ундан фақат Россия ва Европани заифлаштириш учун фойдаланмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг “Global Times” нашри
ёзмоқда.
Муаллифларнинг фикрича, республикачиларнинг Украинани қўллаб-қувватлашни қисқартириши ҳақидаги пост AҚШдаги оралиқ парламент сайловлари олдидан атайлаб қилинган, Оқ уй аралашуви туфайли Киев ва Москва ўртасидаги музокаралар барбод бўлиши мумкин экан, Европа иттифоқчиларининг иқтисодий ва энергетик инқирозга қарамай, Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва оширишдан бошқа чораси қолмайди.
Нашрнинг ёзишича, AҚШнинг пировард мақсади можаронинг чексиз давом этиши. Украина ҳам Россияни, ҳам Европани йўқ қилиш учун пиёда сифатида қурбон қилинади ва бу орада Вашингтон нисбатан зарар кўрмайди.
“The Washington Post” газетаси мунозаралардан хабардор одамларга таяниб, AҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украина раҳбариятидан Россия билан музокараларга очиқлик кўрсатишни сўраганини ёзди. “The Wall Street Journal” газетаси эса ўз манбаларига таяниб, AҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан сўнгги ойларда Россия президентининг ташқи ишлар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан махфий музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар берди.