АҚШ нега урушни тўхтатишни истамайди - Россия элчиси тушунтириб берди

© Sputnik / Михаил ТургиевАнатолий Антонов, архивное фото
Анатолий Антонов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.11.2022
Oбуна бўлиш
Дипломат АҚШ нега Россия билан украиналиклар қўли билан урушаётганининг сабабларини тушунтириб берди.
ТОШКЕНТ, 9 ноя - Sputnik. АҚШ украиналиклар қўли билан Россияга қарши уруш олиб боришдан иқтисодий жиҳатдан манфаатдор ва шу орқали хориждан келаётган қурол-яроғ савдосининг “қаймоғини олиш”га интилмоқда, деди Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов РИА Новостига.
“Оқ уй можарони узайтиргани ва бегуноҳ одамлар ўлдирилгани учун жавобгарликдан қутула олмайди. Бироқ, Қўшма Штатлар маникал қатъият билан вайрон қилувчи уруш тактикасига амал қилишда давом этмоқда. Бу тактика ҳаммани – украинлар, руслар, европаликларни ҳолдан тойдиради, жумладан оддий америкаликларни ҳам. Улар айтишича, Россия билан уруш “сўнгги украиналик" қолгунича давом этади", - дейди дипломат.
У АҚШнинг бундай хатти-ҳаракатларининг сабаблари орасида иқтисодий манфаатлар ҳам бор. Жумладан қурол ва газ савдосидан даромад олиш.
“Нега бундай бўляпти? Бу учун бир қанча асос бор, улардан бири – иқтисодий манфаатдорликнинг борлиги. Оммавий равишда ҳарбий маҳсулотлар сотиш ва суюлтирилган табиий газ етказиб бериш ҳисобига АҚШ вазиятдан иқтисодий даромад олишга уринмоқда: шунчаки бизнес, шахсий ҳеч нарса йўқ”, - дейди Антонов.
РФ Президенти Владимир Путин 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилганидан сўнг Ғарб Россияга қарши кенг кўламли санкциялар киритди ва қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб бериш ҳажмини миллиардлаб долларга оширди.
Москва бир неча бор Ғарб қуролларини етказиб бериш Украинадаги можарони узайтиришини ва қурол ортилган транспорт воситалари Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0