Хитой Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини оширишга ёрдам беради

© Министерство туризма и культурного наследияМинистерство туризма и культурного наследия и китайская компания Trip.com подписали меморандум о взаимопонимании
Министерство туризма и культурного наследия и китайская компания Trip.com подписали меморандум о взаимопонимании - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Oбуна бўлиш
Хитой туризм бозоридаги энг йирик компания ўзининг онлайн платформаси орқали Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилади – тафсилотлар.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Хитойнинг “Trip.com Group Ltd.” компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Мемарандумни Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва Хитойнинг “Trip.com” компанияси ижрочи раиси Жеймс Лян имзолашди.
Ҳамкорликдан кўзланган мақсад Хитойда Ўзбекистон туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш ва Ўзбекистонга хитойлик сайёҳлар оқимини оширишдан иборат.
Учрашувда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини “Trip.com” онлайн платформасининг ресурслари орқали кенг тарғиб қилиб бориш масаласи кўриб чиқилди.
“Trip.com” платформаси орқали қуйидагилар амалга оширилади:
Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти дунё бўйлаб тарғиб қилинади;
Маркетинг тадқиқотларини ўтказилади;
Хитойлик сайёҳлар учун янги туристик йўналишлари яратилади.

Шунингдек, мамлакатни энг яхши йўналиш сифатида очиб берувчи PR компанияни ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Учрашувда томонлар янги қурилган туристик объеклар координаталари ва маълумотларини GPS харитасида жойлаштириш ҳамда сайёҳлар оқимини ошириш юзасидан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Маълумот учун, “Trip.com Group Ltd.” компанияси 1999 йилда ташкил этилган бўлиб, штаб-квартираси Шанхайда жойлашган. Компания дунёнинг 32 давлатида 21 тилда 400 миллион фойдаланувчига ҳаво ва темир йўл чипталарини брон қилиш, меҳмонхоналар, автоуловларни ижарага бериш, турлар, визани қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ўз ичига олган тўлиқ хизматлар тўпламини тақдим этади.
Компания Хитойнинг туризм бозорининг 85% дан ортиғини қамраб олади.
Янгиликлар лентаси
0