Туркия Россия газини қисман рублда тўлашга ўтди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишПуск в эксплуатацию второй ветки газопровода "Северный поток"
Пуск в эксплуатацию второй ветки газопровода Северный поток - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2022
Oбуна бўлиш
Вазирнинг сўзларига кўра, Aнқара ва Москва миллий валюталарда савдо қилиш бўйича техник ишларни олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Туркия Россия гази учун тўловни қисман рублда тўлашга ўтди. Бу ҳақда Туркия Энергетика вазири Фотиҳ Дўнмез маълум қилди.

“Маълумки, келишувга эришилган, қисман тўлаш бошланиб бўлди. Биз бу йўналишдаги ишимизни фаоллаштириш ниятидамиз”, - деди расмий TRT Haber телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, Aнқара ва Москва миллий валюталарда савдо қилиш бўйича техник ишларни олиб бормоқда.
Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдоған сентябрь ойида Туркия газ етказиб беришнинг 25 фоизини рублда тўлаши ҳақида келишиб олган эди. 12 октябрь куни эса Россия энергетика ҳафталигида нутқ сўзлаган Путин “Шимолий оқим”дан транзитни Қора денгиз минтақасига йўналтиришни ва Европага етказиб бериш учун Туркияда энг йирик газ марказини яратишни таклиф қилди. Эрдоған, ўз навбатида, бу ғоя устида ишлашни тезда бошлаш ҳақида кўрсатма берганини айтди.
Янгиликлар лентаси
0