https://sputniknews.uz/20221108/ozbekistonlik-yigitga-rossiyaning-otashin-yurak-mukofoti-topshirildi-29807231.html
Ўзбекистонлик йигитга Россиянинг “Оташин юрак” мукофоти топширилди
Ўзбекистонлик йигитга Россиянинг “Оташин юрак” мукофоти топширилди
Sputnik Ўзбекистон
“Оташин юрак” - бутунроссия жамоат-давлат ташаббуси 2013 йилдан Россия ичида 2020 йилдан халқаро миқёсда амалга ошириб келинмоқда. 08.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-08T18:22+0500
2022-11-08T18:22+0500
2023-04-05T18:41+0500
жамият
ўзбекистон
мукофот
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24742666_0:421:768:853_1920x0_80_0_0_1b5cb47ff8b4b6eebdc2bc4c27538861.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Тошкентдаги "Рус уйи"да дарёда чўкаётган болани қутқарган ўзбекистонлик йигитга “Оташин юрак” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Россотрудничество” ваколатхонаси матбуот хизмати.Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг баҳорида Шаҳзод Беҳзод ўғли Мирзаулуғов Зарафшон тизмасида дам олаётган вақтида дарё сувида чўкаётган болани қутқариб қолган эди. Бола совуқ сувда узоқ чўмилиши оқибатида томири тортишиб, чўка бошлаган.Талаба йигит жасорати учун “Оташин юрак” Бутунроссия жамоат ва давлат ташаббуси лауреати бўлган эди.Маълумот учун, Россияда “Оташин юрак” бутунроссия жамоат-давлат ташаббуси 2013 йилдан буён амалга ошириб келинади. Унинг асосий мақсади ўзининг фаол хатти-ҳаракатларини намоён этган, одамларга беғараз ёрдам берган 23 ёшгача бўлган болалар ва ёшларни табриклаш ва уларга миннатдорлик билдиришдир. Барча лауреатларнинг номлари ва жасоратли ҳикоялари ҳар йили чиқадиган “Оташин юрак” Фахрий китобига киритиладиТашаббусни Ижтимоий-маданий ташаббуслар фонди Россия вазирликлари билан биргаликда амалга оширмоқда. 2020 йилдан буён ташаббус халқаро миқёсда амалга оширилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/17/24742666_0:336:768:912_1920x0_80_0_0_085427d939f4add5bcc98aafc37bac7c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, мукофот, россия
жамият, ўзбекистон, мукофот, россия
Ўзбекистонлик йигитга Россиянинг “Оташин юрак” мукофоти топширилди
18:22 08.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) “Оташин юрак” - бутунроссия жамоат-давлат ташаббуси 2013 йилдан Россия ичида 2020 йилдан халқаро миқёсда амалга ошириб келинмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 ноя - Sputnik. Тошкентдаги "Рус уйи"да дарёда чўкаётган болани қутқарган ўзбекистонлик йигитга “Оташин юрак” кўкрак нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Россотрудничество” ваколатхонаси матбуот хизмати.
“Тошкентдаги Рус уйи раҳбари Михаил Вождаев ўзининг табрик сўзида Шаҳзодга кўрсатган жасорати учун миннатдорлик билдириб, у каби қаҳрамонлар Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам борлигини таъкидлади”, - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Аввал
хабар берганимиздек, жорий йилнинг баҳорида Шаҳзод Беҳзод ўғли Мирзаулуғов Зарафшон тизмасида дам олаётган вақтида дарё сувида чўкаётган болани қутқариб қолган эди. Бола совуқ сувда узоқ чўмилиши оқибатида томири тортишиб, чўка бошлаган.
Талаба йигит жасорати учун “Оташин юрак” Бутунроссия жамоат ва давлат ташаббуси лауреати бўлган эди.
Маълумот учун, Россияда “Оташин юрак” бутунроссия жамоат-давлат ташаббуси 2013 йилдан буён амалга ошириб келинади. Унинг асосий мақсади ўзининг фаол хатти-ҳаракатларини намоён этган, одамларга беғараз ёрдам берган 23 ёшгача бўлган болалар ва ёшларни табриклаш ва уларга миннатдорлик билдиришдир. Барча лауреатларнинг номлари ва жасоратли ҳикоялари ҳар йили чиқадиган “Оташин юрак” Фахрий китобига киритилади
Ташаббусни Ижтимоий-маданий ташаббуслар фонди Россия вазирликлари билан биргаликда амалга оширмоқда. 2020 йилдан буён ташаббус халқаро миқёсда амалга оширилмоқда.