https://sputniknews.uz/20221108/indoneziya-prezidenti-putin-g20-sammitida-qatnashmasligini-istisno-qilmadi-29796547.html
Индонезия президенти Путин G20 саммитида қатнашмаслигини истисно қилмади
Индонезия президенти Путин G20 саммитида қатнашмаслигини истисно қилмади
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, Индонезия президенти Путин билан суҳбатдан кейин шундай фикрга келган. 08.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-08T14:22+0500
2022-11-08T14:22+0500
2023-04-05T18:41+0500
дунёда
владимир путин
жо байден
индонезия
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29532637_0:0:2664:1500_1920x0_80_0_0_d6122553328c92b340987cf1e8b63341.jpg
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Бу йилги G20 саммитига мезбонлик қилувчи Индонезия президенти Жоко Видодо Россия етакчиси Владимир Путиннинг тадбирда қатнашмаслигидан “қаттиқ таъсирланди”, деб ёзади “The Financial Times”.Индонезия президенти газетага берган интервьюсида 2 ноябрь куни Путин билан суҳбатдан кейин шундай фикрга келганини айтди. Унинг қайд этишича, Россия раҳбари 15-16 ноябрькунлари бўлиб ўтадиган саммитга таклиф қилинган.Путин октябрь ойи охирида тадбирда иштирок этишини истисно қилмаслигини айтди. Шу билан бирга, давлат раҳбари саммитда Россия албатта юқори савияда иштирок этишини таъкидлади.Тадбирда AҚШ президенти Жо Байден ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Россия ва AҚШ раҳбарларининг расмий алоқалари режалаштирилмаган. Путин октябрь ойи ўрталарида америкалик ҳамкасби билан музокаралар ўтказиш заруриятини кўрмаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, ҳозирда бундай мулоқот учун платформа мавжуд эмас.Ўз навбатида, Aмерика етакчиси G20 доирасида Россия президенти билан “учрашмоқчи эмаслигини” айтди.Сентябрь ойи охирида Жакарта Индонезия ҳукумати Россия раҳбарини қабул қилишга ҳозирлик кўраётганини маълум қилди. Президент маъмурияти раҳбари Херу Буди Хартононинг сўзларига кўра, ташриф давомида Путинга ҳамроҳлик қилиш сценарийси юқори даражада муҳокама қилинмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ҳафта охиригача G20 саммитида иштирок этиш ёки этмаслик тўғрисида қарор қабул қилишини маълум қилган эди.
индонезия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1b/29532637_317:0:2544:1670_1920x0_80_0_0_bfaf35ccd1210b226fff0d8824fea54d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, владимир путин, жо байден, индонезия, ақш, россия
дунёда, владимир путин, жо байден, индонезия, ақш, россия
Индонезия президенти Путин G20 саммитида қатнашмаслигини истисно қилмади
14:22 08.11.2022 (янгиланди: 18:41 05.04.2023) Қайд этилишича, Индонезия президенти Путин билан суҳбатдан кейин шундай фикрга келган.
ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Бу йилги G20 саммитига мезбонлик қилувчи Индонезия президенти Жоко Видодо Россия етакчиси Владимир Путиннинг тадбирда қатнашмаслигидан “қаттиқ таъсирланди”, деб
ёзади “The Financial Times”.
Индонезия президенти газетага берган интервьюсида 2 ноябрь куни Путин билан суҳбатдан кейин шундай фикрга келганини айтди. Унинг қайд этишича, Россия раҳбари 15-16 ноябрькунлари бўлиб ўтадиган саммитга таклиф қилинган.
Путин октябрь ойи охирида тадбирда иштирок этишини истисно қилмаслигини айтди. Шу билан бирга, давлат раҳбари саммитда Россия албатта юқори савияда иштирок этишини таъкидлади.
Тадбирда AҚШ президенти Жо Байден ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Россия ва AҚШ раҳбарларининг расмий алоқалари режалаштирилмаган. Путин октябрь ойи ўрталарида америкалик ҳамкасби билан музокаралар ўтказиш заруриятини кўрмаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, ҳозирда бундай мулоқот учун платформа мавжуд эмас.
Ўз навбатида, Aмерика етакчиси G20 доирасида Россия президенти билан “учрашмоқчи эмаслигини” айтди.
Сентябрь ойи охирида Жакарта Индонезия ҳукумати Россия раҳбарини қабул қилишга ҳозирлик кўраётганини маълум қилди. Президент маъмурияти раҳбари Херу Буди Хартононинг сўзларига кўра, ташриф давомида Путинга ҳамроҳлик қилиш сценарийси юқори даражада муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ҳафта охиригача G20 саммитида иштирок этиш ёки этмаслик тўғрисида қарор қабул қилишини
маълум қилган эди.